Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ривоятга тушунтриш

18:32 / 09 январь | Elyor | 569

Ассалому алайкум! Ибн Аббос (р.а) айтади: Ибодат қилувчининг ибодати мукаммал бўлмайди, токи никоҳ қилмагунича. (уйланмагунича). ▪️Изоҳ: Уйланмаган инсоннинг ичида шундай бир ўт бўладики, у ўт, унинг ҳаётига, ибодатига, бутун ишларига зарар бериб туради. У ўтни фақатгина уйлангандан кейин аёли ўчиради. Кейин ишлари жойига тушиб ибодатлари мукаммал бўлади. Бу саволни бир каналдан олдим. Ушбу нарса тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйланганнинг фазли ҳақидаги ҳадислардан бири қуйидаги: 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَزَوَّجَ فَقَدِ اسْتَكْمَلَ نِصْفَ الْإِيمَانِ فَلْيَتَّقِ اللهَ فِي النِّصْفِ الْبَاقِي رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким уйланса, батаҳқиқ, иймонининг ярмини мукаммал қилибди. Қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин», – дедилар».
Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat