Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

амалларни ботил булиши ҳақида..

00:00 / 07.12.2011 | eski savollar | 565
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Устоз сафарларга яхши бориб келдингизми,Аллоҳ таолодан сизга куч қувват саломатлик сураб,қуйидаги саволни бермоқчи эдим.Аввало қимматли вақтингизни ажратгангингиз учун сизга катта рахматيَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَلَا تُبْطِلُوا أَعْمَالَكُمْ33 . Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг ва Расулга итоат этинг. Ва амалларингизни ботил қилмангиз.(Сура Муҳаммад)Ушбу оятда амалларни ботил булишини тафсирини кенгроқ тушунтириб берсангиз Аллоҳ юлида илтимос!Аллоҳ таоло дин юлида қилаётган ишларингизга улкан ажрлар ва барака ато қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аслида, иймон келтирганлар – мўмин-мусулмонлар – Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиб яшаш учун бу йўлга кирганлар. Лекин оятда яна қайтадан уларга:«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этинг, Расулга бўйинсунинг…», деб хитоб қилиниши боиси нима?Аввало, маҳбуб фармонни такрор эшитиш мўминларда янги ҳиммат, куч-қувват, ғайратга сабаб бўлса, иккинчидан, баъзи мусулмонлар: Аллоҳнинг ва Расулнинг баъзи амрларига итоат қилсам бўлди, бошқаларида кўнглимизга келганини қилсак бўлаверади, деган хаёлга бориб қолишлари мумкин. Ана ўша тушунча дуруст эмаслигини эслатиш учун бу амр қайта-қайта такрорланади.Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат этиш икки дунё саодатига сабаб бўлувчи асосий омилдир. Ушбу оят, яна, амалларни ботил қилмасликка ҳам даъват қилмоқда.«...ва амалларингизни ботил қилмангиз.» Ривоятларда келишича, «Ким «Лаа илааҳа Иллаллоҳни»ни айтса, нима қилса ҳам бўлаверади, зарари йўқ», деганлар ҳам бўлган экан. Имом Аҳмад ибн Наср ал-Марвазийдан қилган ривоятда Абул Олия айтадилар: Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари «Лаа илааҳа Иллаллоҳ» бўлса, гуноҳнинг зарари йўқ», деб билишарди. Худди ширк бўлса, қилган амалдан фойда бўлмагандек. «...ва амалларингизни ботил қилмангиз» ояти тушгандан сўнг гуноҳ савоб амалларни ботил қилишидан қўрқадиган бўлиб қолишди». Имом Абдуллоҳ ибн Муборак қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар: «Биз, Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари, қилинган яхши амалларнинг ичида қабул бўлмайдигани йўқ, деб юрар эдик. «...ва амалларингизни ботил қилмангиз» ояти нозил бўлгандан сўнг, амалларни ботил қиладиган нарса нима экан, деб ўйланиб қолдик. Сўнгра, катта гуноҳлар ва фоҳиша ишлар, деган мулоҳазага бордик».Бу маънода саҳоба ва тобеъинлардан турли ривоятлар келтирилган. Мисол учун, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларки: амалларни риё ва хўжакўрсин ёки шак ва нифоқлар ботил қилади.Қатода розияллоҳу анҳу бўлса: «Сиздан ким яхши амалини ёмонлик билан ботил қилмасликка қодир бўлса, шуни қилсин», деганлар.Ҳанафий мазҳаб уламолари ушбу оятдан, ким ўз ихтиёри билан бирор ибодатни бошласа, уни бузмай охирига етказмоғи вожиб, деган ҳукмни чиқарганлар. Масалан, биров ўз ихтиёри билан икки ракъат намоз ўқишни бошлади, демак уни охиригача етказиш вожиб бўлади. Агар бирор сабаб ила намоз бузилса, унинг қазосини ўқиш ҳам вожиб бўлади. Худди шунингдек, биров нафл рўза тутишни ўз ихтиёри ила бошласа, охирига етказиши вожиб бўлади. Мабодо, ўша куни бирор сабаб бўлиб, рўзани очиб юборса, қазосини тутиши вожиб.

Топ рейтинг www.uz Openstat