Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм оғирлик қиладими

12:05 / 11 январь | Мухриддин Эшкулов | 512

Ассалому алайкум! Яқинда Аллоҳ таоло ўғил фарзанд ато этди. Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин. Ўғлимга яхши ниятлар билан Абдуллоҳ деб исм қўйдик. Болага исм оғирлик қилиши мумкинми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исмни ҳам оғир ёки енгили бўладими? Бўлиб ҳам Аллоҳга энг суюкли бўлган Абдуллоҳ исмини ҳам. Бизга шу каби саволларни берувчиларга Аллоҳ ақл берсин. 

عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ  

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.
Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat