Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Атеистлар.

00:00 / 10.12.2011 | eski savollar | 1206
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Бу вокеъага рахматли бувам гувох булганлар.Кичиклигимда менга айтиб берганлар.СССР дейилган,худосизлар хокимиятда булган вактда бобом бир жанозада шундок холни гувохи булибдилар.Уша вактдаги машхур имом (у кишини хам утиб кетганларига анча булган,сиз хам уларни танийсиз) жанозани укишлари керак экан.Шунда бир туда узбек атеистлар у рахматли имомни ураб олиб,у кишидан сизлар кабр азоби бор деяпсизларми? деб сурашибди.Имом ха деб жавоб берибдилар.Худосизлар булмасам шу майитни кабрига камера урнатиб,Мункар ва Накирни ва бошка кабрдаги майит билан савол-жавоб вактидаги холатни курайлик дейишибди.Шунда имом бу сизлар уйлаганчалик эмас,куролмайсизлар,чунки майит бу каби нарсаларни худди туш каби бошдан кечиради дебдилар.Мени саволим шуки хазрат,мазкур туш каби деган гапни катта уламолардан факат Ибн Хазм рахимахуллох айтганлар.Бошка купчилик уламолар кабр азоби хам рухга,хам танага булади дейишган.Шу холда бу имомни гапларини кандай тушиниш керак?Мен шундок машаккатли вактларда Исломни хизматида булган у имом жанобларини хам,бошка утиб кетган дийндорларимизни,хусусан сизни отангизни хам хакларига дуодаман.Сиз узингиз уша огир даврларда дийнимиз хизматида булгансиз,уша давр машаккатларини купчиликдан кура яхширок биласиз.Уша кунларни устимиздан кутарган Аллохга шукур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур имом раҳматуллоҳи алайҳнинг гапини ҳам ибн Ҳазмнинг гапи каби қабул қилиш керак. Жумҳурнинг гапи сиз айтгандек. Аллоҳ барчамизни ҳидоятидан ажратмасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat