Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қироат билан намоз ўқиш, саволга қўшимча саволлар

10:44 / 14.01.2020 | Abc | 1828

Ассалому алайкум! #6266 берилган саволни ўқиб, ўз-ўзидан бошқа саволлар туғулди. Илтимос ёрдам берсангизлар. 1. Масалан пешин ва аср намозларини, масжидда жамоат билан хуфёна ўқилади. Агар биз уйда ўқисак, қироат қилиш жоизми ёки ичимизда, лаблар қимирлатиб ўқисак кифоями? Масжидда бўлса жамоатга улгурмасдан масжидни ўзида яккаҳол ўқилса, қандай ўқилади? 

2. Бомдод, шом ва хуфтон намозларида энг камида олдимиздаги бошқа инсон эшитиши жоизми? Масжидда яккаҳол ўқилсачи? 

3. Бир оят қироат қилиш жоиз дебсиз, Бир оят “фотиҳа”данми ёки бир оят зам сураданми? Ёки кичик сура бўлса, тўлиқ сурани қироат қилиш керакми? 

4. Зам сура дейилганда, ўрнига катта суралардан оятлар ўқиса ҳам бўладими? Оятнинг сони қанча бўлиши керак, намоз адо бўлиши учун? 

5. Катта суралардан оят ўқилганда, сурани бошидан бошлаш керакми ёки дейлик, сурани ўртадаги хохлаган оятларидан ўқилса ҳам бўлаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзи эшитадиган даражада ўқилади. 

2). Якка ўқилса ихтиёрли. 

3). Кичик сура бўлса тўлиқ. 

4). Бўлади. Зам сура учун узун бўлса бир оят ҳам кифоя қилади. 

5). Билган жойдан ўқилинаверади, лекин Қуръонда ҳам гапни боши, ўртаси ва охири деган нарсалар бор. Баъзи бирлар гапни ўртасидан бошлаб кетаверади. Масалан олмошдан бошлаб кетади. Ваҳоланки у олмош кимга тегишлилиги эшитиб турган одам тушунолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat