Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумъа намозни 4 ракъат суннатини ишхона еки уйда укишлик

00:00 / 11.12.2011 | eski savollar | 712
Шайх Хазратлари, бизларга бераетган маслахатларингиздан Аллох Узи рози булсин. Хазрат, биз мусофир давлатда ишлаймиз. Бу ерларда Жумъа намозидан аввал 20-30 дакика Араб ва Рус тилларида хутба ва мавъиза укилади. Бу пайтда намоз укиб булмасликни ерлик Имом хам бир неча бор таъкидлади. Жумъа намози бу ерларда, шу кунларда Аср намозига жуда якин колганда укилади ва оркасидан Аср намозига азон айтилади. Пешин вакти эса анча аввал киради. Яъни, биз Пешиннинг вакти кирганда ишхона еки уйда буламиз. Масжид анча узок масофада жойлашган, биз етиб бориб , хутба бошлангунча, Жумъа намозни 4 ракъат суннатини укиб олишга харакат киламиз. Баъзи холатларда йул кийинчиликлари туфайли хутба бошлангандан сунг масжидга етиб борамиз. Ва шу сабабли, аввалги 4 ракъат суннатни укий олмаяпмиз. Саволим шуки: Пешин вакти кириши билан масжидга йулга тушмай туриб , ишхона еки уйда суннатни укиб олсак, (албатта бу ишни шароит шунга мажбур килаетгани учун) буладими? Аллохдан биз ва бизга ухшаганлар хаккига дуо килишингизни хам илтимос килиб коламиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ҳолатингизда Пешин вақти кириши билан масжидга йўлга тушмай туриб, ишхона ёки уйда суннатни ўқиб олса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat