Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

шубхали......

00:00 / 12.12.2011 | eski savollar | 943
хурматли опажон, мен Рассиядаман ва шу жойда топилган китобларни куздан утказаман, бакадри имкон, ман бир китобда Е124,Е322......., хакида ёзганларини курдим ва шу ракамлар давомида (русча) , кайси махсулотлар таркибида шу аралашмалар булса , уни мусулмонлар ейиши мумкин эмас, дейилган. Ман бу ракамлар хакида интернетдан анча маълумотлар олдим Алхамдулиллах. Бу ракамларнинг купини таркибида химикат кушилармиш, айнан чучка ёги ёки маст килувчи ичимликлар йук Валлоху алам, Опажон биз олайдигон махсулотларни купининг таркибида булар бор. Биламан бу нарсаларни истемол килмаслик энг яхшиси-ю, аммо мани огзимдан доим сассик хид бор , канча чорасини излаяпман, натижасиз, шу огизни хидини сал булсахам олдини олиш максадида узимга звачка ёки тик-так олмокчи булиб таркибини укисам, бу Е... 223,322... тулиб ётипти, Опажон огзимда нохуш хид билан куп хижолат чекаман, айникса хужайиним олдида, Такво учун шубхали ишлардан хам узоклашиш керак эканлигини биламан, кулимдан келганича харакат хам киляпман , Бу китобдан кейин еган хар лукма таомим шубхали булиб колди, сизни илмингиз куп Опажон манга маслахат беринг, шу огиз хидини олдини олиш учун олаётган нарсаларимни истеъмол килаверайми? Мани кунглимдаги гулгулани кетказинг опажон илтимос. Олдиндан катта рахмат Опажон.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

сиз ёзган рақамлар ҳақида "зикр аҳлидан сўранг" китобида батафсил ёзилган экан. "ислом.уз" дан ҳам топишингиз мумкин. балки ўқигандирсиз? хулоса шуки, уламолар тамонидан рухсат бор экан. тақво қилиб истеъмол қилмаслик ўзингизнинг ихтиёрингизда. яна эслатиб ўтаман, оғиз хидини бошқа воситалар орқали кеткизиш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat