Ассалому алайкум! Мен кўпинча мошинани ичида намоз ўқийман. Фарзни хам суннатни хам ўтириб ўқийман. Бошқа ўқийдиган жойим йўқ, ташқарида қор, савуқ -35°. Бу ишим қанчалик тўғри?
2. Пешин намозини 2-ракат фарзида аттахиятни айтиб 3-ракатга турмасдан саловотни билмасдан ўқиб, хатосини сезиб тўхтаб, 3-ракатга туриб намозини адо қилса намоз адо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри. Имконингиз бўлатуриб қиём ва ерга сажда қилиш деган фарзларни тарк қилган бўласиз. Фарз учун ҳиммат қилинг.
2). Охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам!