Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин талоқдан сўнг..

19:26 / 15.01.2020 | Xojakbar Akbarjonov | 3737

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мани турмушим бўлмади. Сабаби фарзанд эди. Иккимиз бир биримизни 6 йил ардоклаб яшадик сабр килиб кутдик, булмади. Бормаган жойимиз қолмади. Хаммасини гапи бир хил эди. Эринг бепушт. Ман ўзими онажонимдан хам қайнонамдан хам буни 3 йил яширдим. Лекин бир куни қайнонам уйизга бориб даволаниб келинг деб айтила, ман онам билан духтирга бориб эримни ва ўзими тахлил натижаларимизни олиб боргандим. Духтир онамни олдиларда сиримизни айтиб қўйди. Онамни ёшлари 65да ман кенжа фарзандман, буни билганлардан кейин онамни тоблари кўп маротаба кўчадган бўлиб қолди. Охири айтдиларки қизим мани бу дунёга боғлаб қўймаган ман хам фарзандли бўлишингни хохлиман. Одамлани хар-хил гаплари уйдагилани муомиласи мани жон-жонимдан ўтиб кетганди. Бир тарафда эрим, бир тарафда эса онам. Ман истихора қилиб, натижасидан сўнг, ажрашишга қарор қилдим. Ажрашаман жавобимни беринг деб эримга айтганимда хар сафар унамас эдила, охири{ Аллоҳ кечирсин} Каломуллохни ўртага қўйиб, вада беринг, манга шу 3 ойда боламиз бўлмаса ман уйдан чиқиб кетаман деб айтим, улар ноилож рози бўлдилар, 3 ой хам тўлди. Қанчалик қийин бўлмасин ман у уйдан чиқиб кетишим керак эди. Бўлмаса ваъдамизда турмасак иккимизга хам азият етишидан қўрқдим. Эрим ва қайнонам бола асраб олишга хам кўнишмади, охири ман мажбур бўлдим. Аллоҳни каломини ўртага қўйишга. Ман гунохкор бўлмадиммикан деб қўрқябман. Хато қилмадиммикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз талоғингизни олиб ва иддангизни чиқариб бошқа турмуш қуринг. Ҳеч ҳам хато қилмагансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat