Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Киз" масаласи

00:00 / 16.12.2011 | eski savollar | 1223
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! Дин равнаки йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айласин ва олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин. Омийн! Устоз мен 25ёшга кираяпман, хали уйланмаганман, узим хозир Россиядаман. Менинг шу вактгача куп билмаганларимни ургатган бир Устозим бор, Устоз, домлам сизнинг шогирдларингиздан. Мен куп вактларда домламга енгилрок савол чикиб колганда, куп холларда ахволларини сураб телефон килиб тураман. Анча вактдан буён, домламга телефон килсам, хар гаплашганимизда домлам менга бир таниш хожи ака кизини менга келин килиб беришини хохлаётганини айтаяпти. Домламнинг айтишича у киз намоз, Куръон укир экан, такволи, кулида тикувчилик хунари бор киз экан. Устоз, лекин мен у кизни курмаганман. Ахир Пайгамбаримиз (с.а.в.) хам "уйланайдиган кизингизни куриб уйланинг" деганларку. Хозирда у кизга совчилар келаётган экан, кизнинг дадаси кизимни Отажонга(яъни менга) бераман деб совчиларни кайтараётган экан. Шунга хозир домлам "биз хам сизга ёмонини тавсия килмаймизку, ота-онангизни жунатиб нон синдиртириб куйинг" деяпти. Мен домламга "домла мен кизни хали курганим йук, у кизнинг табиати, куриниши менга уйгун келадими, йукми билмайман ва хали шу бир йил ичида уйланаманми, йукми аник карорим хам йук, шунга кизнинг дадасига айтинг менга ишониб кизига келаётган совчиларни кайтармай, кизининг кунглига маъкул келганига кизини ниикохлаб бераверсин." дедим. Устоз шу гапимдан кейин домлам яна бир-икки марта таклиф килди, мен хам "домла бу ёги АЛЛОХдан, менинг бир нима дейишга бошим котди" десам, домлам бироз норози булиб, хафа булгандай туюлди менга. Устоз менинг хозирда уйланишга курбим етади, лекин шахват масаласи у кадар хам кийнаётгани йук. Устоз шунга хозир нима килишимни билмай колдим, сиз кандай маслахат берасиз. Илтимос Устоз менга бу масалада кенгрок тушунча беринг, тугриси бироз кийналиб колдим. Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин ва дунё ва охират хаётингизга яхшиликлар ато килсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иш ўзингизга ҳавола.

Топ рейтинг www.uz Openstat