Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куп йиллик казо рузаси

00:00 / 16.12.2011 | eski savollar | 9495
Ассалому алайкум! Мухтарам шайх жаноблари! Сиз куп йиллик казо килинган намозларни, хар фарз намозиларидан сунг, бир мартадан укиса, аста секинлик билан, огирлиги тушмай узиш мумкинлиги хакида маслахат бергансиз. Энди гап куп йил тутилмай колган руза хакида кетганда, дейлик 20 йиллик, бизга кандай йул тутиб бу карзларни адо этиш афзал булади ? Хар Бир кунига Олтмиш кун тутадиган булса, инсоннинг колган умри етмай колиши мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚАЗО ВА КАФФОРОТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йўлидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг нозил бўлиши ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ. Эркаклик олатининг бош қисми иккинчи тарафнинг олди ёки орқа йўлига кирса бўлди. Қасдан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Албатта, мазкур еб-ичишлар Рамазон кундузида содир бўлса. Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоротни адо қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Ҳалок бўлдим, эй, Аллоҳнинг Расули!» – деди.«Сени нима ҳалок қилди?» – дедилар.«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», – деди.«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» – дедилар.«Йўқ», – деди.«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» – дедилар.«Йўқ», – деди.«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.«Йўқ», деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. Ул зот (ҳалиги одамга):«Мана буни садақа қилиб юбор», – дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақийрроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадийна)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», – деди.Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:«Бор! Уни аҳлинга таом қилиб бер», – дедилар. Бешовлари ривоят қилишган. Рўзасини бузган рўзадор каффорот бериши вожиблиги шу ҳадисдан олинган. Энг аввал каффорот қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун. Рамазонда қасдан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1843 грамм) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Жумҳур уламолари: «Жинсий алоқада қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорот беради», деганлар.Каффоротни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди. Агар Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасдан бузса ҳам каффорот вожиб бўлмайди. Каффорот Рамазоннинг ҳурматини оёқ ости қилгани учун вожиб бўлади. Сиз айтган каби йигирма йиллик қазоси бўлса, бир кун ўрнига бир кун қазо тутади ва каффоратга мискинларга таом беришни йўлга қўяди.

Топ рейтинг www.uz Openstat