Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

00:00 / 17.12.2011 | eski savollar | 830
Ассаламу алайкум шайх хазратлари саволим шундан иборатки:тахоратда тартиб фарзми?яъни тахоратда бир фарз амални урни алмашиб колса бошка тахорат килиш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Таҳоратни тартибли қилмоқ қилмоқ суннатдир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, тоҳаратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар. Ояти каримада тоҳарат қандай васф қилинган бўлса, ўша тартибда бўлган. Оятда зикр қилинмаган амалларнинг тартибини ҳам бузмай тоҳарат қилиш суннатдир. Тартибнинг вожиб эмаслигига фуқаҳоларимиз қуйидаги далилни келтиришган:Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жунубликдан ғусл қилаётган одамнинг жасадидан баъзи ерига сув тегмай қолиши ҳақида сўради. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўша ерни ювади. Сўнгра намоз ўқийди»,– дедилар».Тобароний ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat