Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савдогар фожирми

00:00 / 20.12.2011 | eski savollar | 2028
Ассаламу алайкум устоз.Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий Қатоданинг р.а. бундай деганларини ривоят қиладилар: "Бизларга Пайгамбар с.а.в. : "Агар хохласанглар, қасам ичаманки, савдогар фожирдир" , деб айтдилар.Бир китобда шундай ҳадисни уқиб қолдим наҳот биз савдогарлар шундай булсак. Жавоб учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас, у зот савдо қилаётган одамларни кўриб:«Эй тожирлар жамоаси!» дедилар. Улар бошларини кўтариб, чақириққа жавобан у зотга қарадилар. Шунда у зот:«Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар бўлиб қайта тирилтирурлар. Магар Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «Ростгўй, омонатли тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир», дейилган» Икковини имом Термизий ривоят қилган.Агар тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, тожирлик эгасига надомат, охират шармандалигини келтиради экан. Ҳар бир тожир ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч сифат:1. Аллоҳ таолога тақво қилиш.2. Яхшилик қилиш.3. Ростгўй бўлиш сифатларини ўзида мужассам қилишга уринмоғи керак. Ушбу сифатлари бор одамгина тижоратда фожирлик, алдамчилик, ҳаромхўрлик қилмайди.Аслини олганда тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамиятлари учун катта аҳамиятга эга бўлган ишни амалга оширадилар. Кўпчиликнинг оғирини енгил қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Хадича онамизнинг моллари ила тижорат қилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда тижоратни ҳалол қилганини эълон қилган. Ҳатто ҳаж ибодати вақтида ҳам тижоратга рухсат берган. Уламоларимиз тижорат, зироат ва саноатдан қайси бири афзал, деб савол берганларга баъзи ҳолларда тижорат афзал эканини таъкидлаганлар. Саҳобалардан баъзилари тижоратни вақти келса жиҳодга тенг бўлишини айт¬ганлар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу жиҳоддан кейин менга энг афзал ўлим савдо моллари ичида ўлишдир, деганлар.Аммо ушбу афзалликларнинг ҳаммаси тожирнинг тақводор, ростгўй ва омонатли бўлишига боғлиқдир. Ана ўшанда мўмин-мусулмон тожир қиёмат куни юксак мартабаларга эришади. Набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.Ушбу ҳадис олдимизга тожирнинг икки хил ҳолатини кўндаланг қўймоқда: Алдамчи, ёлғончи ва ҳаромхўрлари қиёмат куни фожир бўлиб тирилтирилади; Тақводор, содиқ ва омонатлилари қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлишади. Энди ихтиёр ҳамманинг ўзида. Ҳар ким ниятига ва амалига яраша мансаб топади.

Топ рейтинг www.uz Openstat