Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳв саждаси ҳақида

00:00 / 23.12.2011 | eski savollar | 2384
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Аллоҳ сизга икки дунёда ҳам авф ва офиятни берсин!Бизни мазҳабда саҳв саждаси саломдан кейин қилиниши ҳақида ўқидим. Лекин саломгача ташаҳҳуд, саловот ва дуо борку. Ҳазрат намозида саждаи саҳв вожиб бўлган киши охирги қаъдада ўтирганда ташаҳҳуд, саловот ва дуони ўқиб бўлиб салом бериб, саҳв саждасини қилиб, кейин икки томонга салом бериб намозини тугатадими? ёки айтаётганим хато бўлса, тўғрисини ўргатинг илтимос.Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса ёхуд такрор қилса ёки вожибни ўзгартирса ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади. Саждаи саҳвнинг вожиблигига далил:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз туриб намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки, у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингиз қачон шундоқ ҳолни топса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин», – дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Саждаи саҳвнинг саломдан кейин бўлишига далил:Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракъат ўқидилар. Бас, у зотга: «Намозда зиёда бўлдими?» – дейилди. «Нима учун?» – дедилар. «Беш ракъат ўқидингиз»,– деди. Ул зот салом берганларидан кейин икки саҳв саждасини қилдилар».Бешовлари ривоят қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat