Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмга амал қилолмаслик

20:58 / 27.01.2020 | Sattorbergan | 2781

Ассалому алайкум! Устозлар ман билган илимларимга амал қилолмаяпман. Нафс билан курашаолмаяпман. Масалан нималар Аллоҳга яқинлаштиршини биламан, лекин қиломайман. Кўп зикр, намоз, чиройли хулқли бўлиш, илм олиш яна кучли мўмин Аллоҳга махбуброқ ва яқинроклигини биламан, лекин спорт билан шуғуллансам гохида одамларга чиройли кўриниш учун қилаётгандек бўламан. Ниятимни тўғирлай олмаяпман. Яна васваса, ўйлашим керак бўлмаган нарсаларни хаёл қилиб юраман. Ўша хаёлни ичига кириб кетаман. Намозда эса фақат жисм туради хаёл бошқа жойда. Дуо қилай десам Пайғамбаримиз (сав) 40 кун дуоси қабул бўлмайди харом еганнинг деганларини биламан. Уйимиз қишлоқда, бизада нос сотилади. Ейиш ичишга харажат ўшандан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон бир идиш. Ёшлигида топ тоза идиш, маълум бир ёшга етганда унга ташқаридан олган нарсалари тўлиб ўша нарсалар ўз ишини кўрсатишни бошлайди. Инсон бу идишга нарсаларни кўз, қулоқ ва оғиздан киритади. Сиз ўша идишни тозалашга ва ташқаридан ёмон нарсаларни киритмасликка қанчалар аҳамият берсангиз ҳаракатларингиз ҳам шунга қараб бўлади. Инсон ичини тозалашининг биринчи йўли рўза тутиш. Бу уни баданига кирган нопок нарсаларни тозалайди. Иккинчиси кўп истиғфор айтиш. Бу гуноҳ туфайли кирган ахлатларни тозалайди. Эндиги иш жасадга қайта нопок нарсани киритмаслик. Шу ҳолатда давом этсангиз ичингиздаги нарсалар фақат ва фақат яхшиликка бошлайди. Одамлар интернет яхши ривожланмаган вақтларда фахш нарсаларни кўрмас эдилар ва жуда кўп фахш ишлардан узоқда бўлар эдилар. Фахш ишлар ҳатто хаёлларига ҳам келмас эди. Интернет ривожланди, кўз ва қулоқ орқали нопок нарсалар инсонни қалби ва миясига жойлашди. Энди эса ўша инсонлардан нопок ишлар содир бўлишни бошлади. Интернатда кўрганлариданда баттарроқ ҳолатга ва ҳаракатга тушишди. Сиз кўзингизни ҳаром ишлардан сақланг. 

Абдуллоҳ  ибн  масъуд  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди:
«Аллоҳ таоло  деди:  (харом  қилинган)  назар  Иблиснинг  заҳарли  ўқларидан  биридир.  Кимки  мендан  қўрқиб  уни  тарк  қилса  уни  шундай  бир  иймонга  алмашиб  қўяманки,  унинг  ҳаловатини  қалбида  ҳис  қилади».
Имом Тобароний ва  Ҳокимлар ривояти.

Абу  Умома  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди:  «қайси  бир  муслим  (бегона)  аёлнинг  авратига  назар  қилиб,  сўнгра  Аллоҳнинг  ғазабидан  қўрққан  ҳолда  ундан  кўзини  олиб  қочса  Аллоҳ  унга  шундай  ибодат  берадики  унинг  лаззатини  қалбида  ҳис  қилади». 
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat