Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлар

09:48 / 03.02.2020 | bohodir | 2077

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаланганимда бир мисол уч хил тарзда талкин қилинганлигини кўрдим. Қирқ ёшимда намоз ўқишни бошладим. Демак тахминан йигирма беш йиллик қазо намозларим бор экан. Шу қазо намозларни ўқиганда ўқишдан олдин азон ва такбир айтиладимиСизларнинг архивда 1. Азон ва такбир айтилмайди, 2. Азон ва такбир айтилади, 3 Фақат уйда азон ва Такбир айтилади, масжидда айтилмайди ёки бўлмаса масжидда қазо намоз ўқилмайди – деган жавобларингизни кўрдим. Илтимос менга кўп йиллик қазо намозларни ўқиш тартибини мукаммал тушунтириб берсангизлар, чунки менга ухшаган собиқ СССР даврида катта бўлган кўпчилик инсонларга бу масала жуда хам фойдали бўлар эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси тўғри жавоб берилган. Чунки уч ҳолат тўғрисида сўралган. Масжидда азон ҳам такбир ҳам айтилмасдан, ҳатто қазо ўқиётганини бировларга билдирмасдан ўқилади. Чунки қазо қилиш гуноҳ, инсон ўзининг гуноҳини ошкора қилиши бошқа бир гуноҳ. Уйда битта азон қолганларига такбир айтиб ўқилинаверади. Ўқишда энг охирги қолдирган фалон(бамдод, пешин, аср) фарз намозининг қазосини ўқишга ният қилдим деб айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat