Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодан кейинги фоиз

09:43 / 03.02.2020 | Abror | 1340

Ассалому алайкум! Мен ташкилотда менеджер бўлиб ишлайман. Дўконлардан махсулотлар оламан ва шу дўконлар билан шартномалар тузаман, дўкон эгалари билан махсулот нархини максимал даражада савдолашиб туширамиза ва харид қиламиза. Дўкон эгалари тузилган шартноманинг умумий хисобидан 1% ёки 2% пул маблағларини мени ўзимга беришади. Шу пулларни олишим тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қанақасига тўғри эмас. Уларнинг барчаси ташкилотнинг ҳаққи ҳисобланади. Сиз ташкилотнинг фойдасига иш юритувчи инсонсиз. Шунинг учун ҳақ оласиз. Мабодо пул берганларнинг маҳсулотидан кўра бермайдиганларнинг маҳсулоти яхши бўлса, пул бергани учунгина сиз улардан олсангиз ташкилотга хоинлик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat