Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Осий мусулмон

00:00 / 25.12.2011 | eski savollar | 1745
Шайх ҳазратлари, саволим қуйидагича осий мусулмон дўзағга тушадими? Тушса жазосини олиб қайтиб жанатга киритиладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлган гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда бардавом қолмас. Яъни, дўзахда абадий азобланмас. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо, Роббисига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар, Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У зот хоҳласа уларни мағфират қилиб, Ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа уларни дўзахда азоблайди. Бу эса, Унинг адлидандир. Сўнгра уларни ўз раҳмати ила шафоатсиз ёки аҳли тоатининг шафоатлари ила дўзахдан чиқарди. Гуноҳкорлар бировни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ва шафоатдан кейин эса, уларни жаннатга юборади. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидандир. Уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидандир. Чунки, кофирлар Аллоҳнинг ҳидоятидан ноумид бўлган. У зотнинг муҳаббатига сазовор бўлмаганлардир.

Топ рейтинг www.uz Openstat