Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни тез ўқиш

21:35 / 06 февраль | Inomjon Olimov | 648

Ассалому алайкум! Устозлар мен бир холат жуда ўйлантириб қўйяпти. Жамоат билан намозда фарзда имом намозни гўзал қилиб ўқийди, аммо суннат витр намозларда имом хам ва жамоатдаги кўпчилик намозни шунақанги тез ўқийдики мен қулоқ қоқиб Фотиҳа сурасини тугатмасимдан баъзилар биринчи ракат саждасини қилишади. Жамоат Оятал Курсини ўқиб тасбехга ўтишганда мен охирги ракатни биринчи саждасида бўламан. Менга ўхшаб кеч қолганлар оз бўлса хам бўлади. Баъзи танишларим хам бунга хайрон, менга бу холатлар тўғриси жуда ноқулай бўляпти. Иложи борича қисқа сурани ўқиб жамоатдан қолмасликни харакат қилсам хам бошқалардан ажралиб қолаётгандекман. Риё бўлишидан қўрқаман, лекин тез ўқисам намозимда нуқсон бўлиб савоби камайишидан энг ёмони намоз ўғриси бўлиб қолишдан қўрқаман. Бу муаммо кичкина кўрингани билан асорати катта, чунки масжидга энди келаётган, намозни энди ўқишни ўрганётганлар бу холатни кўриб намоз шундай тез ўқиш керак эканда деган хаёлга борадику ва биз кейинги авлодга ёмон суннатни қолдирмаймизми? Бу сайтни кўп мусулмонлар ва имомларимиз хам кузатишади сизларнинг жавобингизни ўқиб балким намозларига химмат рағбат қилишар деган умиддаман. Барчамиз ибодатларимизни мукаммал адо этишимизни Аллоҳ насиб қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз суннатларни масжидда ўқишингиз шарт эмас, бемалол уйга бориб ўқисангиз ҳам бамдод ва пешин суннатларини келишдан олдин ўқиб олсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat