Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чэт элга одам жунатиш ва закот

00:00 / 07.11.2007 | eski savollar | 2056
Аввало бизларни йўқдан бор қилган ва қалбларимизни ўзининг хидояти билан ўйғотган Аллохга шукрлар бўлсин ва бизларга хақ йўлни танитган пайғамбаримиз расулуллох (САВ) га саловотлар бўлсин.Ассалому Алайкум хурматли Шайх жаноблари аввалги жавобларингиз учун Аллох сиздан рози бўлсин.Мени сизга яна икки саволим бор:1. Менинг касбим ўқитувчилик бўлиб олийгохда дарс бераман. Бу ишимга қўшимча равишда хорижда таълим олишни истаган ёш йигитларни ғарб давлатларининг ўқув юртларига ўқишга боришларига кўмаклашаман ва бундан даромад топаман. Масала шундаки, студент визаси билан АҚШ ёки бошқа ғарб давлатига борилса у ерни қонунларига мувофиқ талабалар маълум бир соат ишлаб пул топишга хақлидирлар. Шунинг учун менга келадиган мижозларни асосий қисмини ўқиш эмас бориб ишлаб келиш қизиқтиради. Мижозларими асосий қисми тилни биладиган лекин моддий ёрдамга мухтожлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги шу пайтгача бориб ишлаб келиб уйланмоқда, машина ва уй жой қилмоқда, хаммадан асосийси тилни мукаммал ўрганиб дунёни кўриб келганларидан мамнун.Аммо гап шундаки, агар элчихонадагилар студентларни нияти асосан ўқиш эмас балки ишлаб пул топиб келишлигини билиб қолсалар виза беришмайди. Мен эса шуни билган холда студентларга уларнинг асосий мақсадларини яшириб виза олишларига ёрдам бераман. Чунки, хорижда хаммани хам ўқигиси келади аммо моддий жихати кўтармайди, натижада бориб ишлайди. Хозирги кунда четга чиқиб ишлаб келиш авж олгани хаммага маълум. Мени вазифамга хорижий давлатдаги ўқув юртига пул ўтказдириб студентнинг қабул хақидаги хужжатларини олиб келиб бериш, баъзи бир хужжатларини ёзишда ва тўлдиришда ёрдам бериш ва қандай тайёрлаш хақида маслахат беришлар киради. Шу қилаётган ишим тўғрими? Шу ишни қилиб топаётган пулим халолми? Студентларнинг асосий ниятлари ишлаб келиш бўлсада, ўқишга деб хужжат қилиб виза олишларига ёрдам берсам гунохкор булиб қолмиманми?Бизга Исломни дин қилиб берган ва орамиздан саволларимизга жавоб бера оладиган олимларни чиқарган Зотга хамду санолар бўлсин!2. Закот хақида. Холат шундайки, бувим (онамнинг оналари) кикина холам билан истиқомат қилишади, куёвлари ичкуёв бўлиб келишган. Холамлар бувим билан яшашади Уларнинг асосий даромади бозордан бўлиб бир кунда 5-10 минг сўм пул топишади ва икки фарзандлари бор. Шунинг учун бувим уларга хам қийин бўлмасин деб касал бўлсалар дориларини ўзлари сотиб олишади ва бошқа харажатларини пенсияларини йиғиб қиладилар. Чунки, оберинг деб айтгани ичкуёвдан хижолат бўладилар, ўз қизлари эса эрини айтганидан чиқмайди ва рухсатсиз пул ишлатмайди. Бувим эса, бутун рўзғор ва ховли жойларни буларга бердим лекин касал бўлсам доримни хам ўзим сотиб оляпман деб менга хафа бўлдилар. Бизнинг оиламизда алхамдулиллах ховли жой можароси йўқ, мавзу хам бу хақида эмас. Яқинда, холам ва поччам пулларини хиссоблаб 110 минг сўм закот берадиган бўлдилар ва махалладаги ота онаси ўтиб кетган болларга ва бошқа мухтожларга закотларини бердилар, шунда бувим шу пулингдан менга хам бергин деганларида улар биз сизни боқяпмизку закотни онага бериб бўлмайди дебдилар. Кейин мен келсам бувим менга хафа бўлиб, мен хам пулга мухтож бўлсам, даволанишим кераклигини била туриб бошқаларга закот беришди деб айтдилар. Холам ва поччам динимизни энди тушунишмоқда, албатта молларидан закот бериш кераклигини ва буни фойдасини билиб олишган лекин баъзи нарсаларни хали яхши англашмаган.Мен ўз оилам билан бошқа шахарда яшайман, хар сафар туғулиб ўсган шахримга борганимда бувамдан ва ота-онамдан хабар олиб моддий томондан оилаларимизга ёрдам беришга харакат қиламан. Савол: Мен закотимни бувамга берсам бўладими? Ёки неваралари бўлганим учун бувимни моддий тарафдан тўла таъминлаш мени вазифамга кирадими? Қани эди пулим жуда кўп бўлсаю хамма қаридошларимга ва мухтожларга етса. Бувим мендан доимо хурсандлар, чунки хар борганимда сурамасалар хам пул бераман. Лекин юқоридаги гапларидан кейин ўйланиб қолдим, балки одатдаги ёрдамлардан ташқари закотни хам бувамга берганим мақулми деб? wа.Иброҳим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Сиз таълим беришни ва таълимга ёрдам беришни ният қилинг. Шунда тўғри бўлади.2. - Ота-бобо, она-момо ва ўғил-қиз ва набира-абираларга закот бериш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat