Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбдаги шубҳа

10:40 / 07.02.2020 | Jobirbek | 1693

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳурматга сазовор устозлар Мен ЎзДЖТСУ ни 2019-йил тугатдим бакалавр мутахасислигим волейбол ёшим 23 да шу спорт туридан устозга шогирт турганман иқтидорим хам бор деб ўйлайман кўп спорт турларига қизиқиб ва уларни техникаларини бажара оламан ўйнай оламан ва умуман ўрганган нарсаларимни бошқаларга ўргатишни яхши бажара оламан Мен ҳозир БЎСМ да тренир-ўқитувчи бўлиб ишлаяпман аммо ҳеч бир нарса қалбимни тинч қўймаяпти ишимнинг ҳалол ҳаромлигида, шубхам бор яқин орада устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларини Руҳий тарбия китобини Тикланиш қисмдаги Зуҳд 40-мавзуни ролигини кўрдим у ерда шубҳани ҳажмига қарайди ҳаромлик ҳажми кўп бўлса уни тарк қилиш вожиб, ҳаромлик ҳажми кам бўлсахам тарк қилиш мустаҳаб дедилар. Ишимдан шубҳаланишим? Улар қуидаги сабаблар: 1-мен 90 минут машғулот ўта оламан аммо сифатли ўтолмайман а) аниқ тўлиқ дарс канспектлари йўқлиги б) шароитнинг машғулот ўтиш талаб даражасига жавоб бермаслиги 2-Бу ерда болаларни бир йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтқазиш керак болаларни тиббий кўрикдан ўтқазиладиган жойга болаларни мен яни тренир-ўқитувчи этади таминлайди аммо шифокорлар болани ёлғондан айрим жойларини кўради соғми соғлом эмасми ҳатто бола кеганми кемаганми тиббий кўрик дафтарига ,,СОҒЛОМʼʼ деб имзо муҳр қўйиб берадилар. Ҳаттоки тренир-ўқитувчи пора бериб шифокорга ўша ,,СОҒЛОМʼʼ деб имзо муҳрларни тахлатиб яни ишди пишириб оладилар. 3-Ахир бу мен танлаёт касб шу иш билан яни инсонларни болаларига спортнинг волейбол турини ўргатиш шуғуллантириш билан динимиз Исломга қандай ҳисса қўшаман балки умуман ҳисса қўшмай гунохкор бўлмайманми деган шубҳалар ўйлантирмоқда. 1-Савол: Шу мени шубҳалантираётган муаммоларни бартараф қилиб жойига қўйиб қўлимдан кеганча ўқиб изланиб мазмунли дарс ўтсам шунда динимга хизмат қиган бўламанми инсонларни болаларига зулм қиган бўлмайманми.? Излаш бўлимидан спортга оид фатволарни ўқигандим Ҳаром спорт турлари қайси? Деган саволга қимор аралашган аврат очилишига сабаб бўладиган одамни юзига урадиган спорт турларига рухсат йўқ. дейилган экан Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг фатво ҳаяти! Мен сизларни фатволарингизга қараб иш тутаман ИншаАллоҳ ҳатто бу ишимдан бўшаб бошқа ишга ўтишга хам тайёрман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўргатаверинг. Сизга ўхшаган ҳалолга интилувчи инсонлар ишлаши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat