Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз муносабати

11:42 / 12 февраль | Jurat Sagdullayev | 306

Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим жуда кўп қарз олади. Энг қизиғи қарз олиб қийналган инсонларга ҳам ёрдам беради. Лекин қарзини беришга келганда ўзини жуда ҳотиржам ҳис қилади. Саволим шуки: қарз беришда савоб борлигини биламиз, лекин қарз олишда ҳам қандайдир кўрсатмалар борми? Шариатимизда қарз сўрашга кимни ҳаққи бор? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз муомаласи ўта ва ўта оғир муомала. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қодир бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир” деганлар. Яъни ҳар кечиктирган лаҳзаси учун зулм қилган ҳисобланади. Зулм эса шаръан ҳаром. Ундай инсон тўхтовсиз ҳаром амалини қилиб турган бўлади. Шунинг учун ҳам ўлса ҳам жаннатга киролмайди. Афсус(баъзи) қанча-қанча инсонлар аёлим ва фарзандларим орзу ҳавасига эришсин деб қарздор ҳолатда ўлиб кетишмоқда. Ўша аёли бошқага эрга тегиб, фарзандлари унинг зиммасидаги қарзга олинган уларда яшаб отасининг қарзини узишни хаёлларига ҳам келтиришгани йўқ. Қарзни сўраб келганларга “ҳеч нарсамиз йўқ” деб баҳона қилишади. Ваҳоланки ўша ўтирган уйи ҳам тижорати ҳам ўша отаси олган қарздан бўлади. Улар учун шунчалик фидокорлик қилса ҳам аёли ва фарзандлари унга жаннатни ҳам раво кўришмайди. Агар ҳақиқатан отасига мусулмонни мусулмонга раво кўрадиган даражада муҳаббати бўлганида албатта қарзини узишга ҳаракат қилиб жаннатни раво кўрган бўлар эди. 

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ 

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 

Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Қарз” деган китоблари бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat