Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАР ҲИЛ МАВЗУДАГИ САВОЛЛАР

00:00 / 08.11.2007 | eski savollar | 718
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ОЛДИНГИ ЖАВОБИЗНИ ЎҚИБ ЎЗИМГА КЕРАКЛИ БИР ЖАВОБНИ ТОПДИМ ДЕБ ХУРСАНД БЎЛДИМ. ЭНДИ ЯНА БИР НЕЧТА САВОЛЛЛАР БИЛАН МУРОЖАТ ҚИЛМОҚЧИМАН.1. ЎЗИМ ҚИШЛОҚДА ЯШАГАНИМ (ҲОЗИР ШАҲАРДА ЎҚИЙМАН) УЧУН КЎП КИШИЛАР ПИР ҲАҚИДА КЎП ГАПИРИШАДИ. МАСАЛАН, ДЕҲҚОНЧИЛИ ПИРИ - ДЕҲҚОН БОБО, ТЕМИРЧИЛИК ПИРИ - ДОВУД БОБО СИНГАРИ. ШУЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕЙСИЗ.2. ИСЛОМДА ГУЛ ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛГАН.3. МЕНИНГ ОТАМ ДЕҲҚОНЛАР. УЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ АКСАРИТЯТИ БИЗНИ ЎҚИТИШГА КЕТАДИ. ШУ ҲАРАЖАТЛАРИ ЗАКОТ БЎЛА ОЛАДИМИ.4. АГАР НАМОЗ ЎҚУВЧИ ТЎРТ РАКААТЛИ ФАРЗ НАМОЗИГА ЖАМОАТГА БИРИНЧИ ЁКИ ИККИНЧИ РААКАТИГА УЛГАРМАСА ВА ҚОЛАГАНЛАРИНИ ЎЗИ САЛОМДАН КЕЙИН ЎҚИЙДИ. ЎША ЎЗИ ЎҚИШ ПАЙТИДА ЗАМ СУРА ЎҚИЙДИМИ.5. АГАРДА КИМДИР БИР АЁЛНИНГ ФАРЖИГА ҚАРАСА У АЁЛ УНДАН БОШҚАГА ҲАЛОЛ БЎЛМАЙДИ ДЕБ ЕШИТГАНМАН. УНДА ҲОЗИРИГИ ПАЙТДАГИ ЭРКАК ШИФОКОРЛАР АЁЛНИНГ ФАРЖИГА ЗАРУРАТ УЧУН ҚАРАСА, УНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ.6. БИЛАМИЗКИ БИРИНЧИ ЎРИНДА АЛЛОҲНИНГ ФАРЗИНИ БАЖАРИШ КЕРАК. УНДАН КЕЙИН ЭСА ОТА-ОНА ҲАҚЛАРИНИ АДО ҚИЛИШ КЕРАК. ШУ ОТА-ОНА ҲАҚЛАРИ СУННАТ АМАЛДАН УСТУНМИ ЙЎҚИМИ?7. ЎЗИМ ТАЛАБА БЎЛГАНИМ УЧУН ЎҚИШГА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ҚАТГНАШГА МАЖБУРМАН. ЛЕКИН КЎП КЎРАМАНКИ АВТОБУСДА ҲИЖОБЛИ ҚИЗЛАР ҲАМ ЮРИШАДИ. БУНИНГ УСТИГА АВТОБУСЛАР ТИҚИЛИНЧ. УЛАРНИНГ АВТОБУСДА ЮРИШИ ЗАРАР ЭМАСМИ? МАСАЛАН АКАСИ, ОТАСИ ДАЮС БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?8. ЯНА БИР АСОСИЙ МЕНИ ЎЙЛАТНТИРГАН САВОЛ. АЛҲАМДУЛИЛЛЛАҲ ҲОЗИРГИ ПАЙТДА ИСЛОМ УЧУН ЯНГИДАН ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ҚИЛИНМОҚДА. АСОСАН СИЗНИНГ КИТОБЛАРИНГИЗ ЮРТИМИЗ МУСУЛМОНЛАРИ ИЧИДА АНЧА МАШҲУР БЎЛДИ. ЛЕКИН КЕЙИНГИ ПАЙТЛАРДА КИТОБЛАРИНГИЗНИ ТОПИШ ҚИЙИН, БУНИНГ УСТИГА ТОПИЛГАНЛАРИ ҲАМ ҚИММТЛИГИ БИЗГА ЎХШАГАН МУСОФИР ТАЛАБАЛАРГА ОҒИРЛИК ҚИЛАЯПТИ. САВОЛИМ. ШУ КИТОБЛАРИНГИЗ ЖАМЛАНГАН КУТУБҲОНА ТАШКИЛ ҚИЛИГАНМИ. АГАР ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН БЎЛСА ҚАЕРДА. БИЗГА ЎХШАГАН ИСЛОМ ДИНИНИ ЭНДИ ЎРГАНАЁТГАН МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЯХШИ БЎЛАРДИ. ЖАВОБИНИГИЗ УЧУН ОЛИДИНДАН РАҲМАТ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу маълум касбнинг бош устози деган маънодаги гап. Ҳечқиси йўқ.2. - Гул ўсимликнинг бир тури дейилган.3. - Мутлақо закот бўла олмайди. Ота боласига закот бериши мумкин эмас.4. - Албатта, ўқийди.5. - Узрли бўлгани учун, мазкур гап собит бўлмайди.6. - Амалнинг даражасига қаралади. 7. - Ноилож бўлгандан кейин нима қилади. Динига амал қилганларга йўлни тор олгандан кўра. Амал қилмаганларни амалга чақиришни ўйласангиз бўлмайдими?!8. - Дангасалик қилмай, «Хожа Аҳрор» масжидидаги дўконга борсангиз арзонга оласиз. Ҳозирда китобфурушлик қилаётганлар ичидан баъзи ноинсофлар турли ёлғонларни тўқиб китобларни қиммат сотаётганлари ҳаммага маълум. Сиз айтган кутубхона йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat