Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнота талоқ берса бўладими

16:45 / 16 февраль | Мирхосил | 431

Ассалому алайкум! Бир танишим рухий бетоб бўлиб яъни мажнун бўлиб қолган. Шунда беморлиги 7 йилдан буён бетоб, ўзини билмайди. Аёли ўзини уйига қайтиб кетган энди аёл турмушга чиқмоқчи. Шариатда эрини ўрнига қайнота ва қайнона талоқ берса бўладими? Уни хукми қандай? Эри хеч қачон аёлига талоқ бермаган. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни қозига мурожаат қилинади. Агар қози аҳволни ўрганиб чиқиб, ҳақиқатан мажнун эканлигини тасдиқласа қози иккисининг орасидаги никоҳни бекор қилиш ҳаққига эга. 

1). Бунинг учун аёл мажнуннинг чидаб бўлмас даражада эканлигини исбот қилади.

2). Қози даъвони ўрганиб чиқади. 

3). Эрни яқинларига даволатишга бир йил муҳлат беради. Бир йил тўлгач аёл яна ажрашиш аризасини берса қози никоҳни бузади. Агар аёл ўша мажлисда ажратишини талаб қилса қози ўша мажлисда ажратади. Бу талоқ ҳисобланмайди, балки никоҳни бекор қилиш ҳисобланади. (Фатавои Ҳаммодия ва Ал ҳийлатул наажиза). 

Қози ажратгандан бошлаб аёл иддага ўтиради, иддаси чиққач бошқа турмуш қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat