Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани каффорати

16:43 / 16.02.2020 | ФАРРУХ Рузиев | 1704

Ассалому алайкум! Мен ёшим 32да бир йил бўлди намозни, рўзани ўрганганимга. Намозни Алхамдулиллах 5 махал ўқиябман, лекин рўзани нафлларини тутаман. Душанба, Пайшанба ва ойдин кечаларда уч кун. Рўза ойи лекин узлуксиз рўза тутолмадим. Мен Россиядаман, ишда иссиқда ишлаб ва мен холсиз бўлиб намозимни хам дурус ўқий олмадим. Бор йўғи 7 кун тутдим қолганини тутмадим. Буни қандай тўлдирсам бўлади? Яна рўза ойи келиябди, масалан 3 кун тутиб яна 1кунми ёки 2 кунми дам олиб яна тутсам бўладими? Шунда хаммасини қўшсам неча кун етмаса бошқа ой тутсам хам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ишларингизни рамазон ойига тўхтатишни режалаштиринг. Ёки енгилроқ бирор касб қилиб туринг. Чунки инсон пул топишидан мақсади ўзи ўша пулни сарфлаб савоб олиш бўлади, лекин ҳар қанча сарф қилинган тақдирда ҳам рамазоннинг рўзасини савобига эга бўлолмайди. Аввалги рамазонда қолдирган рўзаларингизни қазосин тутиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat