Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Очиқ ерда азон ва такбир айтиб намоз ўқиганда

19:35 / 17.02.2020 | Blogger Made in Uzbekistan | 1668

Ассалому алайкум! Бир маълумот ҳақида эшитдим. Сарахсийнинг "Мабсут" китобида қуйидагича ёзилган экан. "Ким очиқ ерда азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса мағриб ва машриқ орасидаги фаришталар у билан қўшилиб намоз ўқийдилар. Азон ва иқомат айтмай намоз ўқиган киши билан эса фақат икки фаришта намоз ўқийдилар". Шу тўғри маълумотми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. 

عنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ ـ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ. رواه الطبراني في الكبير وعبد الرزاق في المصنف  

Солмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси киши бирор жойда(саҳро каби кенг жойда) бўлса, намоз вақти кириб таҳорат олса, сув топа олмаса таяммум қилса ва намозга турса у билан бирга икки фаришта намоз ўқийди. Агар азо ва иқомат айтиб намоз ўқиса икки тарафи кўринмайдиган даражада Аллоҳнинг аскарлари у билан бирга намоз ўқишади” дедилар.
Табароний ва Абдурраззоқлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat