Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошим котган

00:00 / 06.01.2012 | eski savollar | 1382
Ассалому алайкум! Ёшим 30да, уйланганман, 2 нафар кизим бор, ёшлари 5 ва 3 да. Даромадим уртача даражада(лекин барибир куп нарсага етмайди) . уйимизда онам, мен, турмуш уртогим, 2 та кизим, 3та жияним(опамни боллари), синглим ва уни 2та боласи, жами: 11 киши яшаймиз. Оиламизни даромади онам ва мен томонимдан топилади (асосийси кисми онамдан). Турмуш уртогим талаба. Хозирда турмуш уртогим уйдан кетиб колган, 1 та кизимиз у билан, 1 таси эса мен билан яшайпти.Турмуш уртогимни кетишига сабаб онам билан озгина келишолмай колганлари булди-ю, лекин 2-3 кун вакт утиб, айбдор мен хам эканлигимни турмуш уртогим менга маълум килди. Тугри камчиликларим анча куп, турмуш уртогимга ва фарзандларимга мехрибончилигим кам, куп нарсаларга бефарк муносабатда буламан (характерим шунака шаклланган, «замкнутый» одамман). Кетганидан сунг телефон оркали смс лашиб турмуш уртогим билан анча тескари булиб колдик. Турмуш уртогимни онаси хам уз кизини химоя киляпти, кизим хизматкор эмас сизларга шунча одам яшейсизлар! ишдан боши ортмаяпти деяпти. Балким уларни хам гапларида хам жон бордир. Лекин бу менимча эр-хотин орасидаги можаро олдида кичкинагина бир муаммодир. Турмуш уртогим билан 6 йилдан бери бирга яшаяпмиз. Ётокдаги муносабатларимиз анча совук (купинча у рад жавобини кайтаради). Биринчи фарзандимизга буйида булганда 9 ой умуман узига якинлаштирмаган. Ойлаб ётокдан узок буладиган кунларимиз хам бор. Бунга сабаблар куп, энг асосийси, 1 йилча илгари, интернет оркали кандайдир бегона эркак билан танишиб олиб, у билан хар хил маънодаги ёзишмаларни амалга оширган, мендан сир тутиб 1-2 ой давомида телефон оркали хам гаплашган (катта гунохни килганми ёки йукми билмиман, унинг айтиши буйича килмаган), бу нарсани мен билиб колганман, анча урушганман, лекин хайдасам хам кетмаган, кейинчалик кечирганман.Энди эса мана у кетиб колди, онасини оркасига беркинволиб, мени ва оиламни устидан анчагина ёмон гапларни гапиряпти. Оилам хакидаги гапларни четга суриб турайликда. Мен хакимдаги гапларга келсак, гапираётган гапларини купи тугридир. Унга анча совуб кетганман, фарзандларимга унчалик мехрибон эмасман, кушимчасига даромадим унчалик яхши эмаслигини хам юзимга солди. Масалан: унинг ва фарзандларимнинг куп харажатларини унинг онаси килишини айтди.Мен тушунмаган нарса шуки, мен уни эри була туриб, ичида шунча гапи бор экан, мени узимга айтмасдан, уйдан чикиб кетиб, оркамдан гапиряпти. Севги, мухаббат, хурмат хакида гапиряпти. Бегона эркак билан менга хиёнат килиб куйишига озгина колган аёл-а?Уша эркак тугрисида унинг онасига айтиб беровдим, пинагини хам бузмади. Онасини ёши анчагина катта, хозирча даромадим яхши. Лекин эртага нима булишини Худодан бошка хеч ким билмайди-ку. У нимасига ишоняпти?, Онасидан бошка даромад манбаи булмаса, ёки хаётида бошка бир эркак пайдо булганмикин деган гумонга хам бордик, сурасам, йук деяпти.Хозирда бошим котган, аёл зотидан нафратланиб кетяпман баъзида!Сизни кимматли вактингизни олганим учун, илтимос ушбу холатимга муносабатингизни билдирсангиз. Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингизга ҳавола.

Топ рейтинг www.uz Openstat