Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Форех яна бир аниқлик

00:00 / 08.01.2012 | eski savollar | 1550
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Азиз Устоз, Хурматли Шайх хазратлари, Аллох Сизга узок-умр берсин, Ислом динига килаётган хизматларингизни бардавом килсин хамда Узи рози булсин!Сизга Валюталар биржаси ҳақида савол тушганида қуйидагича жавоб бериб сиз.Савол:Ассалому-Алайкум, авалам бор бундай мавзудаги савол бо'лган бо'лса узр со'райман, Шайҳ жаноблари сиздан со'рамоқчи бо'лган саволим Биржа ишлари ҳақида, албатта бундай мавзуга дуч келгандирсиз шундай бо'лсада бу иш ҳақида бир оз тушунча бериб о'тишни жоиз деб топдим.Биржа - бозорга о'ҳшаш олди сотди жараёни кечадиган жой, биржалар турли ҳил бо'лади, фонд, валюта, метал, индекс, ва бошқа биржалар мавжуд, Улардан энг кенг ко'п тарқалгани Фонд ва Валюта биржаси.Валюта биржаси бошқача номи Форех, Валюта биржасида сотиб олинадиган буюм ҳам пул унга то'ланадиган ҳақ ҳам пул, буни ко'проқ пул алмашиш шаҳобчасига о'ҳшатса бо'лади, ман со'мни долларга айлантирдим, бир оз вақт о'тгандан кейин кимгадир доллар керак бо'лди унга сотдим, албатта қиматроқ о'ртадаги тафовут эса манга фойда тариқасида келади. Ана шундай жараён бутун жаҳон миқёсида қонуний равишда олиб борилади. Бунда дунё банклари ва ҳар хил Катта компаниялар иштирок этади. Доллар ёки бошқа валюта ко'тарилиш ёки тушушини, ҳар хил ҳабарлар, иқтисодий ко'рсаткичлар, шу давлатнинг иқтисодий ҳолати орқали аниқланади ва шу асосда ишланади.Бу ишда қиморга о'ҳшаб олдиндан фол очишлар бо'лмайди, ҳамма нарса қоида ва ко'рсаткичлар асосида белгиланади, то'г'ри ба'зи вақтларда қандай бо'лишини билиб бо'лмай қолади. Шундай вазиятда кутиш орқали чиқиб кетилади.Савол: Бундай ишлар Ислом қоидаларига то'г'ри келадими, бундан олинган фойда ҳалолми?Олдиндан катта раҳмат!Жавоб:- Бунда қўлма-қўл олди-берди йўқлиги учун мумкин эмас.Аксиялар биржаси бойича савол тушганида қуйидагича жавоб берган экансиз.Савол:Интернет оркали хар хил дунёнинг кучли ширкатларининг акцияларини сотиб олиб, кейин уларни акил ишлатиб вакти билан сотиб, савдо сотик килиш мумкинми? Олдиндан катта рахмат.АЛЛОХ СИЗДАН РОЗИ БУЛСИН.Жавоб:Ҳалол иш қиладиган ширкатларнинг улушлари бўлса ва аниқ савдо бўлса, жоиз.____________________________________________________________________________________Менинг саволим шундан иборатки, бу икки биржадаҳам электрон пул алмашуви, яани пул қолга тушмайди лекин электрон ҳисбингизга тушади, у ердан ҳоҳлаган вақт наҳт пулга айлантириш мумкин.Валюта ҳақида мумкин эмас дегансиз, Аксия ҳақида мумкин дегансиз, шунга сал аниқлик киритиб берсангиз. Илтимос ва Олдиндан Раҳмат, Аллоҳ сиздан рози болсин ва Росулуллоҳни шафоатларига муяссар қилсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Пул саводосида қўлма қўл бўлиши асосий шартлардан биридир. Пулларнинг электрон савдосида пул умуман қўлга тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat