Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо умидида

00:00 / 10.01.2012 | eski savollar | 1738
,Устоз Шайх Хазратлари,ИншаАЛЛОХ 18 январ куни уйланмокчиман,шу муносабаат билан узларидан ва шу сатрларга кузи тушаётган азизларимиздан илтимосимиз, бизнинг хаккимизга ва Волидаи Мухтарамамизнинг хакларига дуоларингизни аямасангиз,бизнинг баъзида бехаёларча, беодобона масулиятсиз бераётган саволларимизга сабр-каноъат ила жавоб бераётганингиз учун АЛЛОХ С.Х.ЪА. ажрини купайтириб берсин.Фурсатдан фойдаланиб савол йуллаётган азизларимиздан бераётган саволларини тахлил килиб мулохаза билан беришларини ва такрор булиб колмаятганлигини таъминлашини ва Устоз Хазратларининг интернетдаги саволларга жавоб беришдан бошка ишларини жудаям куплигини инобатга олишларини сураб коламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло қураётган оилангизни бахт ошёнига айлантирсин! Волидаи муҳтарамангизни ҳифзи ҳимоясида асрасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat