Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Охират ғамида бўлиш ҳақидаги ҳадис

13:52 / 23.02.2020 | Jasur Kurbanov | 1426

Ассалому алайкум! Устоз [Ман канати дуня ҳамма..... Важала фақра байна айнайҳ] деб бошланадиган хадис бор экан. Шу хадисни тушунтириб беринглар илтимос. Марузада қанақа эштган бўлсам шунақа ёздим. Шунга хатолик учун узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидагича 

عَنْ أَنَسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتِ الْآخِرَةُ هَمَّهُ جَعَلَ اللهُ غِنَاهُ فِي قَلْبِهِ، وَجَمَعَ لَهُ شَمْلَهُ، وَأَتَتْهُ الدُّنْيَا وَهِيَ رَاغِمَةٌ، وَمَنْ كَانَتِ الدُّنْيَا هَمَّهُ جَعَلَ اللهُ فَقْرَهُ بَيْنَ عَيْنَيْهِ، وَفَرَّقَ عَلَيْهِ شَمْلَهُ، وَلَمْ يَأْتِهِ مِنَ الدُّنْيَا إِلَّا مَا قُدِّرَ لَهُ  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким охират ғамида бўлса, Аллоҳ унинг қалбини беҳожат ва хотирини жам қилиб қўяди. У хоҳламаса ҳам, дунё унга ўз-ўзидан келади. Ким дунё ғамида бўлса, Аллоҳ унинг кўз ўнгига камбағалликни келтириб қўяди ва хотиржамлигини пароканда қилади. Унга дунёда ўзига тақдир қилинганидан бошқаси келмайди», дедилар».
Шарҳ: 
Албатта, охират ғамида бўлган банда унда бирор нарсага эришиш учун ҳаракат қилади ва ўша ҳаракати унга ютуқ келишига сабаб бўлади.
Зеро, Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ‎ҳаракатини ‎қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир», деган (19-оят).
Демак, охират саодатига эришиш учун фақат уни исташ, хоҳлашнинг ўзи кифоя қилмас экан. Унга эришиш учун истак билан бирга, иймон ва жиддий ҳаракатлар ҳам даркор экан. Истак билан бирга, энг аввал иймон керак, усиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Истак ва иймон бўлса-ю, керакли саъй-ҳаракат қилинмаса ҳам натижа чиқмайди. Демак, охират саодатига эриштирувчи ишларни ҳам амалга ошириш керак. Яъни одам охиратда яхши натижага эриштирадиган ишларни қилиши, охиратда жаҳаннамга дучор этадиган ишларнинг яқинига йўламаслиги лозим бўлади.
«...бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир».
Улар бу дунё ва охират саодатига эришадилар. Аллоҳ таоло бу дунёда уларнинг қалбларини беҳожат ва хотиржам қилиб қўяди. Улар хоҳламаса ҳам, дунё уларга ўз-ўзидан келадиган қилиб қўяди.
Бас, шундай экан, банда дунёнинг ғамини бир четга қўйиб, охират ғами билан яшамоғи лозим. Ана шундагина бу дунёси ҳам, у дунёси ҳам обод бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat