Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволим бор...

00:00 / 12.01.2012 | eski savollar | 360
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа баракатуҳ, қори ака! Аллоҳ таолони Каломи бу'лмиш Қур'они каримни та'лим бериш юлида қилаётган ҳизматларингизни Аллоҳ таолони У'зи муносиб баҳоласин wа У'зи мададкор бу'лсин. Қори ака, сизга бир савол билан мурожиат қилмоқчи эдим... Бақара сурасини 195 оятидаги "Илат-таҳлукати" ва "wа аҳсинуу" калималри оҳирида қу'йилган 3(шин ҳарфини нуқталарига у'ҳшаган) нуқталар нимани билдиради? Саволим ноу'рин бу'ган бу'лса узр сурайман. Жавоб беришга лойиқ топсангиз аввалдар Раҳмат дейман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Сиз айтаётган белги вақф аломатларидан бири ҳисобланади. Уни "Вақфи муонақа белгиси" дейилади. Бу тур вақф "Вақфи муроқоба", "Вақфи тажозуб" каби номлар билан ҳам аталади. Бу сўзларнинг мазмуни деярли бир бирига яқин бўлиб, умуман олганда, "ўзаро яқинлашиш" деган маънони англатади. Бу белги одатда бир сўз ёки иборанинг икки тарафига қўйилади ва улардан бирида вақф қилинса, иккинчисида васл қилиш лозимлигини, яъни уларнинг ҳар иккисида вақф қилиб ўтиш жоиз эмаслигини англатади. Аммо, уларнинг бирида вақф қилиш афзал бўлсада, ҳар иккисида ҳам васл қилиб ўқиш мумкин. Бу белги ўртага олган калима ёки ибора маъно жиҳатидан шундай бўладики, уни ё юқоридаги жумлага, ёки пастидаги жумлага уланмаса, унинг ўзи мустақил маъно англата олмагани эътиборидан, оятнинг маъноси ноаниқ, мубҳам бўлиб қолади. Шу боис, уни имом Олусий: "У олдинги жумладан ҳам, кейинги жумладан ҳам бўлиш эҳтимоли бўлган сўздир" деб таърифлаган. Демак, "ва аҳсину" калимасининг икки тарафида вақф қилиб, уни ёлғиз ўқиш мумкин эмас экан. Имом Жазарийнинг таъкидлашича, бу вақфни биринчи бўлиб кўтарган киши қироат илми устозларидан бири Абулфазл Абдурраҳмон ибн Аҳмад Розий бўлган. Вақф илми уламолари бу тур вақфга алоҳида эътибор берганлар. Ҳатто замонамиз олимларидан Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳарбий жаноблари ушбу мавзуга бағишлаб "Қуръони Каримдаги тажозуб (муонақа) вақфи" деган алоҳида рисола ёзган ва унда Қуръони Каримдаги ушбу тур вақфларни бир чеккадан баён қилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat