Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадамга динмизни қандай ўргатсам бўлади

16:45 / 23 февраль | yusufboy | 310

Ассалому алайкум! Дадамни қандай килиб имонга келиши учун қандай йўл тутганим мақул? Чунки дадам диндаги бирон бир нарсага ишонишмайди, телевизрда имом домлалар чиқса бошқа каналга оладилар, хаё деган нарсага хам эга эмаслар. Иш хонамда хам намоз ўқима уйда ўқи дейдилар. Масжидга борма хали ёшсан дейди, ёшим 29да. Мен индамай билганимни қилиб юравераман, онам хам намоз ўқирди, лекин дадам бошқа ўқимисан деб ўқитмаган эканлар. Онам намозсиз оламдан ўтдилар, дадам бизга мехрибон лекин уларни ёмон кўрсам керак. Буни ўзларига билдирмайман, битта ошнам садақа берганди. Мендан ароқ тортдими деб сўрадилар, мен йўқ Аллоҳ йўлида қилинган садақа унақа нарсалар бўлмайди десам, ошнамни хақорат қилди. Дадам кофирми ёки имонсиз Аллоҳ нимадан қайтариб нимага буюрган бўлса шуни аксини қиладилар? Дадамни жаханнамга тушишларини истамайман, маслахат беринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизга диндан совутмайдиган услубда тушунтиришга ҳаракат қилинг. У кишига гапи ўтадиган ёши катта солиҳ кишилар насиҳат қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам амакилари Абу Толибни жаҳаннамга тушишларини асло истамадилар. Минглаб бор Аллоҳнинг йўлига чақирдилар. Шундай бўлса ҳам у киши иймонсиз кетди. Ҳидоят Аллоҳнинг қўлида. Инсонни ўзида ҳам хоҳиш бўлиши керак. Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади:  

 قَالَ يَا قَوْمِ أَرَأَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَى بَيِّنَةٍ مِّن رَّبِّيَ وَآتَانِي رَحْمَةً مِّنْ عِندِهِ فَعُمِّيَتْ عَلَيْكُمْ أَنُلْزِمُكُمُوهَا وَأَنتُمْ لَهَا كَارِهُونَ۝ 

28. У: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, гарчи ёқтирмасангиз ҳам, уни сизга мажбурлаймизми?!» – деди.
Нуҳ алайҳиссалом уларга нисбатан қўпол ибораларни ишлатмадилар. Балки мулойимлик билан:
«Эй қавмим», – дея мурожаат қилдилар ва уларни бир оз ўйлантирадиган гапларни айтдилар.
«...айтинг-чи, агар Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам...»
Яъни пайғамбар эканимнинг тасдиғи учун менда очиқ-ойдин, ишончли ҳужжатим бўлса
«...ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю...»
Мени пайғамбарликка танлаб олиб, раҳмат берган бўлса-ю, бу нарса
«...сизга махфий қолган бўлса...»
Сиз буни билмай қолган бўлсангиз, бу турган гап, чунки сизда буни билишга ҳам, англашга ҳам қобилият ва тайёргарлик йўқ, унда нима бўлади?
«...гарчи ёқтирмасангиз ҳам, уни сизга мажбурлаймизми?!»
Ақийда бобида мажбурлаш йўқ, қаҳр ва куч ишлатиш ҳам мумкин эмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat