Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ижобати

15:36 / 23 февраль | Nigora Bakhramova | 492

Ассалому алайкум! Мен 8 ойдан буён бир эхтиёж талабидаман. Яратган эгамдан куннинг учинчи ярмида хам, ёмғир ёққанда хам сўрайман. Ота-онамдан тинмай дуо оламан ниятимга етишишим учун. Аммо лекин мен истаган натижа бўлмаяпти. Охир оқибат ўша нарсани ўйласам кўзимга ёшга тўладиган бўлди. Дуолар қабул қилинмаслиги хам мумкинми, устозлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар пайғамбар бўлган зотлардир. Улар дуоси мустажоб зотлардир. Улар икковлари ёлвориб Аллоҳга дуо қилишди ва уларни дуолари мустажоб бўлди. Натижаси эса 40 йилдан кейин зоҳир бўлди. Аллоҳ дуоларни шак шубҳасиз қабул қилувчи Зот. Шошилмаслик керак. 

МОДОМИКИ БАНДА ШОШМАСА, УНГА ИЖОБАТ БЎЛАДИ 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُسْتَجَابُ لِأَحَدِكُمْ مَا لَمْ يَعْجَلْ يَقُولُ: دَعَوْتُ فَلَمْ يُسْتَجَبْ لِي  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз: «Дуо қилдим-у, ижобат бўлмади», деб шошмаса, ижобат бўлади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat