Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимордан келган пулдан бизнес қилиш

19:25 / 23.02.2020 | Roma Azimov | 1617

Ассалому алайкум! Бир одам пулга мухтож ойлигидан орттира олмайди, иш бошлашга хам пули йўқ, боллари етилиб қолган. Охири татализатор ўйнаб котта пул ютиб олди. Керакли пул топгач қиморни ташлаб, ютиб олган пулига иш бошлаб олди. Хамма муоммоларини хал қилди. Ҳозирда тадбиркор. Айтингчи қиморни пулига иш бошланинг бўлса ундан келадиган даромад харом бўладими? Гарчи қиморни ташлаб юборган бўлса хам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиёмат куни бўлганида бир инсонни олиб келинади. У ҳаётида яхшиликнинг бирорта ҳам йўлини қолдирмай ҳаммасига сарфлаган бўлади. Масжид қурган, фақир-мискинларни таомлантирган, китоблар тарқатган, ифторликлар қилиб берган ва ҳоказолар. Шунда унга Аллоҳ таоло тарафидан дўзахга ташлансин деган ҳукм чиқарилади. Фаришталар хайрон бўлиб, шунча яхшилиги зое бўладими? – дейишганида, “Унинг топганини асли ҳаромдан эди, сарфлаганлари ҳам ўшанинг фойдасидан бўлган эди. Аллоҳнинг ҳузурида фақат покиза нафақалар қабул бўлади” дейилади. 

Бундай инсонлар ҳаётда жуда кўп. Уларнинг ўша ҳаром пулларидан қутилиб, тавба қилганлари ҳам жуда кўп. Шу ўринда ўз ўзидан катта завод ва фабрика ёки катта тижоратларни йўлга қўйган инсон уларни ташлаб кетолмайди, ўзгаларга топширса ҳам ўзгалар уни бошқаролмайди. Қолаверса келгусида у инсонларнинг ўзларига ҳам яна мол дунё керак бўлади. Ҳаромдан қутилиб молни ҳалоллаш йўли борми деган савол пайдо бўлади. Бутун дунё уламолар иттифоқининг катта уламоларидан, аҳли сунна вал жамоанинг барча уламолари тан олган, хусусан устозимиз ҳам эътироф қилган олим Муҳаммад Ҳасан Даду ҳафизаҳуллоҳ бу ҳақида фатво чиқарганлар ва бошқа уламолар ҳам буни мануният билан қабул қилишган. Фатвода: “Бундай инсон ҳаромдан, ҳатто шубҳали бўлган мол мулкини ҳаммасини қийматини чиқаради ва икки адолатли инсонни олиб келиб, “Менинг ҳаромдан бўлган молларим қиймати шунча, сизлар камбағал мискинлар тарафидан вакил бўлиб қабул қилинглар” дейди. Икки инсон вакил ўлароқ қабул қилишади. Шу билан мол эгаси бутун ҳаром молидан қутилган бўлади ва икки инсон вакиллигида улардан иш юритишига керак бўлганчасини қарзга олади ва йиллар давомида қарзини узиб боради. Маълум бир муддат ўтгач қарзни ҳалол йўл билан тўлаб қутилади ва ишлаб топгани ўзи учун ҳалол бўлади” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat