Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазхабсизликнинг оқибатлари.

00:00 / 13.01.2012 | eski savollar | 1061
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Осмонлару ерни ҳикмат ила яратган, бутун борлиқни Ўз нури ила ёритган, туғмаган ва туғилмаган барча айбу нуқсонлардан пок Алийму Хобийр, Ғофуру Роҳийм бўлмиш Аллоҳ таборака ва таолога Салтанатининг кенглигича ҳамду санолар бўлсин! Одамзотнинг афзали, Набийларнинг хотами бўлмиш севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотларнинг мукаммали бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Ҳазрат, кўп йиллардан бери Сиз тақдим этаётган китобларингиздан таълим оламан. Янги чиқадиган китобларингизни эса, интизорлик билан кутаман. Дастлаб чиққан китобларингиздан илм олишни бошлаган кунларимдаёқ Сиз муҳтарам зотни ўзимга Устоз деб билганман. Ғойибона бўлсада, толиби илмлик шарафига мушарраф бўлиш билан бирга бу мақомга доғ туширмасликка ҳам астойдил ҳаракат қилмоқдаман. Билмаганларимни ўрганиб, билганларимни янада мустаҳкамлашга интилмоқдаман. Мана бир неча йиллардан бери Сизнинг зиёратингизга борсам, дийдорингиздан баҳраманд бўлсам, суҳбатингизга эришсам ва дуоларингизга мушарраф бўлсам деган орзу билан яшайман. Афсуски, масофанинг узоқлиги, машаққатнинг оғирлиги боис хозирча бу бахтдан бенасибман. Аммо умидимни узмайман, Аллоҳ насийб эса иншоаллоҳ, зиёратингизга бораман. Айни пайтда эса, Сизга бўлган муҳаббатимиз, эҳтиромимиз ҳамда ўз миннатдорчиликларимизни шу йўсинда йўллашимизга тўғри келмоқда. Аллоҳ таоло Сизга ва хонадон аҳлларингизга тинчлик, тансиҳатлик ва хотиржамликни давомли қилсин. Дини Ислом йўлида қилаётган машаққатли меҳнатларингиз самарасини бу дунё ва охиратда кўпайтириб берсин. Биринчи устозингиз ҳамда волидаи муҳтарамангизни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин. Қиёмат кунида ўнг тараф эгаларидан қилиб, Аршнинг соясидан жой ато этсин. Охиратларини обод қилиб, Фирдавс жаннатларида Ўзи суйган бандалари билан бирга қилсин. Омийн! Фазийлатли шайх жаноблари! Бизга тақдим этаётган китобларингиздан илм олиш билан бирга интернет орқали бўлаётган савол-жавоблар ва маълумотлар билан ҳам танишиб тураман. Саволларга сайт орқали бераётган жавобларингиз мусилмонлар оммаси учун жуда аҳамиятли бўлиб, улардан ўзим учун энг муҳим бўлганларини дафтарчамга кўчириб ҳам оламан. Ҳаётий заруратларда фойдаланишга уринаман. Аммо минг афсуски, баъзи савол берувчилар ўзлари йўллаётган саволларга сайт орқали қайта-қайта жавоб берилган бўлишига қарамай, бир хил мазмундаги саволларни такрор ва такрор беришларидан ажабласан киши. Савол бериш одобларига риоя қилмай берилаётган айрим беодоб ва тутуруқсиз савол эгаларининг холатига ачинамиз. Ўзлари билмаган холда, мусилмонлар ўртасида фитна бўладиган ихтилофли масалаларни савол қилиб кўратаётган юртдошларимиздан жаҳлимиз чиқади. Бу каби ишларни мусилмонлар ичига фитна солиш, улар орасида ихтилоф чиқариш, юртимиз мусилмонлари тинчлиги ва бирдамлигини бузиш учун атайлаб айнан ихтилофли масалаларни кўпайтираётган шахсларга нисбатан нафратимиз ошади. Баъзи бир мазҳабсизлик дардига учраган кишиларни «пайпоққа махс тортиш», «рукуъга кетиш ва туришда икки кўлни кўтариш», «намозда омийнни жаҳрий ёки маҳфий айтиш», «намозни қаср қилиб ўқиётган киши таъкидланган суннатларни ўқимас экан» каби мазҳаб уламоларимиз томонидан аллақачон хал этилган масалалар юзасидан «ақл ўргатаётган» кимсаларни гапларини ўқиганимизда ғазабланмасдан бошқа чора қолмайди. Шу ва шунга ўхшаш барча масалаларга оғирлик ва босиқлик билан юртимиз мусилмонлари орасига фитна ораламаслиги, ихтилоф чиқмаслиги учун сабр билан бераётган жавобларингиз ва тушунтиришларингизни кўриб яна ҳаққингизга дуои хайрлар қиламиз. Ихтилофчиларга эса инсофу тавфиқ сўраймиз. Аммо, бу каби фитна-фасод қўзғатишни ўзларига касб қилиб олган тоифа вакиллари ҳам сероб эканлигини жуда яхши биламиз. Юртимиз мусилмонлари учун энг хатарлиси айни шу тоифа вакиллари деб биламан. Бу каби шахслар мусилмонлар орасида фитна чиқариш учун айнан ихтилофли масалаларни ўзларига қурол қилиб олишмоқда. Сиртдан қараган одамга гўёки илм ўрганаётгандек бўлиб кўриниш учун: «Билимсизликнинг шифоси саволдир», билмаганимизни сўраб ўрганамизда, дейишади улар. Асл мақсадлари эса, фитна чиқариш, мусулмонлар ўртасини бузиш. Бу кабилар четдаги турли тоифа ва гуруҳларга аъзо бўлиб, уларни буюрмаси асосида иш олиб бораётганлари, уларни чет элдаги раҳнамолари қўллаб-қувватлаб туриши эса, кўпчиликка сир бўлмай қолди. Фазийлатли Шайх жаноблари! Ижозатиз билан юртимиз мусилмонлари учун фитна бўлаётган, уларни тафриқага солиб, бирдамлигимиз ва тинчлигимиз учун хавф солаётган баъзи масалалар юзасидан ўз фикрларимни билдиришга руҳсат бергайсиз. Афсуски, авваллари бўлганидек, хозирги кунда хам Хаворижлар, Қадария, Жабрия, Муржиа ва Мўтазийла тоифаси каби кишиларни йўлдан оздиришга уринаётган турли бузуқ фикрли тоифалар кўпайиб кетди. Улар Аллоҳ кўрсатган йўлни олмай, ўзлари ўйлаб топган бидъат хуруфотларга эргашиб ўзларини ҳам, эргашганларини ҳам залолат ботқоғига тортмоқдалар. Улар аосан дин таълимотларини чуқур ўрганмаган, чала билган нарсасидан хулоса чиқариб, «жаъми илм мана шу, бошқача бўлиши мумкн эмас» дейишлик касалига мубтало бўлган кишилардан таркиб топган. Тарихдан маълумки, мусилмонлар ўртасида турли гуруҳбозлик ва тарафкашлик кайфияти авж олиб мусилмонлар ўртасидаги ички низолардан асосан ўша давр яҳудийлари ва мунофиқлари учун айни муддао бўлган. Улар ўзларининг мақсадлари йўлида мусилмонлар ўртасидаги низолардан моҳирлик билан фойдаланишган. Улар ўз фитналарини ихтилофлар пойдевори устига қуришган. Мақсадлари, нима қилиб бўлса ҳам мусилмонларни бир-бирларига қайраш, бир тоифани иккинчисига қарши қўйиш мусилмонларни ич-ичларидан емириш булган. Шундоқ ҳам жиддий бўлган вазият уларнинг фитналари натижасида янада кескин тус олди. Иш шу даражага етиб бордики, бир тараф қарши тарафни кофирликда айблади. Оқибатда, мусилмонлар ўртасида қонли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ўша давр яҳудийлари мусилмонлар ўртасидаги низо ва ихтилофларни авж олдиришда қанчалик мохирлик билан фойдаланган бўлмасинлар, хозирги кундаги Ислом душманлари улардан анчагина ўзиб кетишганлигини унутмаслигимиз керак. Улар мусилмонларни енгиш учун ўртадаги низо ва ихтилофларни авж олдириш ва шу йўл билан мусилмонлар жамоасини ичидан емириш, пароканда қилиш ва таназзулга учратиш учун мисли кўрилмаган фитналарни қилишмоқда. Ҳозирги кунга келиб Исломга душманлик қилаётган турли тоифаларнинг асосий марказлари ғарбда эканлиги хеч кимга сир бўлмай қолди. ХХ-аср охирлари ва ХХИ-аср бошларига келиб АҚШ ва ғарбий европа давлатларининг жосуслик ташкилотлари мусилмонларга қарши очиқчасига фитна қилиш йўлига ўтдилар. Бу нобакорларнинг фитналар асосан уч қисмга бўлинади: Биринчи қисм: Ички низо ва ихтилофларни авж олдириш. Иккинчи қисм: Сунъий ихтилофларни вужудга келтириш. Учинчи қисм: Бошқа дин вакиллари ва бутун инсониятни Ислом душманига айлантириш. 1. Ислом душманлари мусилмонлар ўртасида фитна чиқариш учун авваламбор тан олинган мазҳаб вакиллари ўртасини бузишга интилишади. Уларни қиладиган ишлари, мусилмонлар ичидан муносиб вакиллар топиб, чет элдаги «раҳнамолари» томонидан моддий қўллаб турилади. Булар эса мусилмонлар орасида низо чиқариш учун кишиларни мазҳабсизликка чорлаб, турли фитналар чиқаришади. Улар: «Пайғамбар алайҳиссалом даврларида ҳеч қандай мазҳаблар бўлмаган, улар кейин пайдо бўлган. Янги пайдо бўлган нарса эса, бидъат бўлади. Ҳар бир бидъат залолат, залолат эса жаҳаннамда бўлади. Нима, Қуръон ва Суннат турганда уларга амал қилмай Абу Ҳанифани айтганини қиламизми?», дейишади. Натижада, турли муаммо, низо ва ихтилофлар авж олади. Аксарият кишилар араб тилини яхши билмаганлари учун, «тил билмаяпмиз нима қилишимиз керак?» деб фитначиларнинг ўзига мурожаат қилишади. Масаланинг илдизи худди мана шу ерда. Оддий мусилмонларнинг бу каби мурожаатлари фитначилар учун айни муддао бўлиб, улар гўёки мужтаҳидликни даъво қилиб, фатво беришга ўтишади. Аслини олганда, ўша фитначилар араб тилига оид илмларни ҳам етарлича ўзлаштирмаган, бор илмлари ҳам жуда саёз бўлади. Улар жузий далилларни юзаки тушиниб, Исломнинг умумий мақсадларни тушунишмайди. Натижада Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг зоҳирий маъносини ўз манфаатлари йўлида ботил таъвийл қилишади. Оқибатда, кишиларни нафақат амалий ибодатларда балки, эътиқод масаласида ҳам йўлдан оздиришади. Бунинг оқибати эса, жуда хатарли. Чунки, Исломда ҳамма нарсанинг асли ақийдага боғлиқ. Исломда эътиқодсиз ҳеч нарса бўлиши мумкин эмас. Буни ислом душманлари жуда яхши билишади. Улар мусилмонларнинг ақийдасига футур етса, ишнинг у ёғи осон кечишини режалаштириб ҳам қўйганлар. Шу боисдан ақийдамизга турли шубҳа ва бидъатларни аралаштириш учун тинмай ҳаракат қилмоқдалар, бунинг учун жуда кўплаб пул сарфламоқдалар. Номи «мусилмон» бўлган бу каби фитначилар кишилар орасида ихтилоф ва адоватни авж олдиришмоқда. Ўз йўлларига юрмаган ёки уларга далил-хужжат билан раддия берганларни эса, фосиқликда ва кофирликда айблашмоқда. Оқибатда, оддий мусилмонлар орасида турли ноқулайлликлар келиб чиқмоқда. Ўзини билмаган бу фирқа вакиллари ўз юртида яшаётган мусилмонларни, хатто уламоларни қатл қилишга суйқасд қилаётганлари ҳам сир эмас. Вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, юртимиз мусилмонлари учун жуда аянчли тугаши тарихдан маълум. Ислом душманлари эса, айнан шу нарсани хоҳлашмоқда. Яна бир гап. Охирги пайтларга келиб мусилмонларни арзимаган нарсалар учун, баъзи бир қилган майда ишлари учун ҳам кофирга чиқарувчи тоифалар кўпайиб кетди. Бу такфирчиларга қулоқ солсангиз, аксарият мусилмонларни хаттоки, уламоларни ҳам кофирга чиқариб ташлашмоқда. Улар: «бу диёрлар куфр юрти, ундан ҳижрат қилиш керак», дейишгача етиш боришмоқда. Ўз юртидан ҳижрат қилмаган мусилмонларни эса кофирга чиқаришмоқда. Ана ўшаларга: «Намозимизни бемалол ўқиб турибмиз, рўза, закот сингари бошқа фарз ибодатларни қилишга ҳам ҳеч қандай монеълик йўқ. Фарзи айн ибодатларни бажаришга имкони бор одам ҳам ҳижрат қиладими? дейилса, Улар бу масалани ҳам ўз услубларича тескари таъбир қилиб, оят ва ҳадис маъноларини ўз мақсадлари йўлида таъвил қилиб, кишиларни йўлдан уришдан тўхташмаяпди. Бу ишларнинг оқибати эса, жуда хатарли кўринмоқда. Бу каби тоифа вакилларини оддий мусилмонлардан ажратиб олишга эса, кўпчиликни ақли етмаяпди. Чунки, улар сиртдан қараган одамга Исломга лаёқатли, шариат аҳкомларини яхши билувчи, динга жуда иҳлосли бўлиб кўринишади. Ҳар ким ҳам, айниқса, оддий мусилмонлар уларни мақсадлари нима эканлигини пайқай олишмайди. Бу эса, уларга жуда қўл келмоқда. Бу каби тоифа вакиллари, уларнинг йўлбошчилари, асл мақсадлари ҳақидаги ҳар бир нарса далил хужжати билан тушинтириб берилмас экан, уларнинг асл башаралари очиб ташланмас экан, бу ишларнинг оқибати яхши бўлмаслиги кўриниб қолди. Бунинг учун эса, дин илмларини мукаммал эгаллаган, кучли фаҳм, ўткир ақл эгаси бўлган Сиздек уламоларимиз ёрдамига жуда ҳам муҳтожмиз. 2. Бу фитнани бошланиши ҳам олдингисига ўхшайди. Ислом душманлари биринчи навбатда мусилмонлар ичидан ўзлари учун муносиб номзод танлаб, уни моддий тарафдан қувватлаб туришади. Фитна чиқариш режалари бўйича кўрсатмалар беришади. Бу фитначилар эса, ўз ҳомийлари кўрсатмасига асосан мусилмонлар ўртасини бузувчи, турли ихтилофларга омил яратувчи мақола ва китобларни тарқатишади. Албатта, оддий мусилмонларни жалб қилиш учун бу китобларда Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ҳам жой олган бўлади. Аммо, уларнинг маънолари фитначилар режаси асосида ҳато таъвил қилинган бўлади. Бу китоблар чет давлатларда жуда кўп миқдорда чоп этилади ва мусилмонлларга арзон бахога, баъзан бепул тарқатилмоқда. Мақсадлари, мусилмонлар ўртасида янги ихтилофларни қўзғаш, улар ўртасини бузиш, бир-бирларига душман қилишдан бошқа нарса эмас. Мана шундай фитначилардан бири Салмон Рушдий деган шахс ўзича бир китоб ёзиб, унда Исломга, Қуъони Каримга, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга турли туҳмату бўҳтонларни ёғдирди. Тутуруқсиз фикрларни ёзиб мусилмонлар ичида фитна чиқаришга уринди. Мана шундай фитначилардан яна бири Мирза Ғулом Аҳмад Қодёнидир. Ҳозирги кунга келиб бу шахснинг тарафдорлари одамларни чалғитиш учун ўзларини «Аҳмадия» фирқаси деб атаётган эканлар. Булар ҳам кўплаб мақола ва китоблар чоп эттириб мусилмонлар орасида тарқатган. Уларнинг айтишларича, қиёмат қоим бўлишидан олдин ер юзига тушиши ваъда қилинган Ийсо ибн Марям айнан Мирза Ғулом Аҳмад Қодёний эмиш. Яна улар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оҳирги пайғамбар эмас, Аллоҳ шароитга қараб бошқа пайғамбарларни ҳам юбориб туради дейишади. Аҳмад Қодёний ўзини Набий деб эълон қилиб, барча мусилмонларни унга эргашишга, гўёки Аллоҳ унга нозил қилинган «Китобул мубийн»га итоат қилишга чақиради. Яна улар Қодёнийликни, яъни, Аҳмадияни қабул қилмаган ҳар бир мусилмоннни кофирга чиқаришади. Юртимиз ҳудудларига кириб келаётган фитначи тоифа гуруҳлардан яна бири «Аҳбош» фирқасидир. Маълумотларга қараганда уларни бизни юртларга юборилган вакилларининг бошлиғи Аҳмад Тамим деган одам экан. Бу тоифа ҳам янги чиққан ҳизбларнинг бири бўлиб, айни кунларда ён атрофимиздаги давлатлардан бизни ҳудудларга ҳам кириб кела бошлаган. Булар ҳам юртимиз мусилмонлари тинчлигига раҳна солмоқдалар. Чунки, бу тоифа вакиллари ҳам, уларни илгари сураётган ғоялари ҳам биз мусилмонлар учун жуда хатарли экан. Улар асосан оддий мусилмонлар орасига суқилиб кириб, масжидлар ва одамлар кўп тўпланадиган жойларга бориб, қийналган кишиларга ёрдам бериш, касал одамларни даволаш муассасаларига жойлаштириш, бева-бечораларни қўллаб қувватлаш, кишиларга моддий кўмак бериш асносида ўз тарафдорларини кўпайтирадилар. Аҳолини маълум қатлами уларга ҳайриҳох эканлигини англаб етганларидан кейин, чет элдаги рахбарларига ахборот берадилар. Улардан келган топшириқ асосида қулай фурсат келиши билан мусилмонлар ичида фитна чиқариб, тинчлигини бузиб, вазиятни беқорорлаштириш ҳисобига аҳолини бир-бирига қарши қўйиб, жанжал чиқаришади. Тўпалон чиққан жойда вазият кескинлашади, қурбонлар бўлиши ҳам мумкин. Бу фикримизнинг исботи сифатида ўтган ва жорий йилда яқин Шарқ ва шимолий Африка давлатларида бўлиб ўтаётган қонли тўқнашувлар, уларнинг оқитаблари, неча минглаб мусилмонлар қурбон бўлаётгани, минтақадаги вазиятни беқарорлашгани, бу давлатларнинг ички ишларига АҚШ ва ғарбий европанинг НАТО ҳарбий кучлари аралашуви, натижада қанчадан-қанча тинч аҳоли, ёш болалар, аёллар нобуд бўлаётганини эслашнинг ўзи кифоя. Ҳозирги кунд Ислом душманларининг марказларидан бири АҚШ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Исломга қарши фитналарнинг навбатдагиси ҳам айнан ўша ерда содир бўлди. Бу иш АҚШ давлат департаментининг ҳомийлигида, АҚШ махсус кучлари буюрмаси аосида бир неча ноинсоф шарқшунос шахслар томонидан амалга оширилди. Уларнининг айтишларича, мусилмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони Карим ҳозирги кун талабига жавоб бермайдиган даражада эскириб қолганмиш. Улар Қуръонни қайтадан кўриб чиқиб, уни тахрир қилиб, замон талабига жавоб берадиган «Янги Қуръон» ёзишганмиш. Уларни айтишларича, мусилмонлар бу «Янги Қуръон»ни намозларида ўқиб, ҳаётларига татбиқ қилиб, Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръони Каримга эмас, улар ёзган «Янги Қуръон»га амал қилиб яшашлари керакмиш. Бу фитнадаги вазиятни кескинлаштирадиган холат эса, ўзларини «мусилмон» деб юрган, аммо, мунофиқлиқдан бошқага ярамайдиган шахсларни жонбозлик кўрсатишлари нобакорларга ҳайриҳох бўлишларидир. Шунинг учун ҳам бу каби турли фирқа ва ҳизблар кўтараётган масалаларнинг асл моҳияти, уларнинг асл мақсадлари, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хақида етарли маълумотларга эга бўлишимиз зарур. Кўпчиликка сир эмаски, етакчи Ислом давлатлари томонидан бу муаммога жудда катта эътибор берилмоқда. Замонамизнинг етук уламолари томонидан айни давргача пайдо бўлган турли фирқа ва ҳизблар, уларни келиб чиқиш сабаблари, амалий ва эътиқодий масалаларда адашган ва одамларни ҳам адаштираётган йўналишлари, уларни Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидан ажратиб олиш мумкин бўлган асосий белгилари ва ниҳоят уларни мақсадларини фош этувчи баёнотлар қилишган, мақолалар ёзишган. Айрим жангари фирқалар борасида зарурий фатволарни ҳам беришган. Буларнинг барчаси мусилмонлар бирдамлигини мустаҳкамлаш, орамизга кириб келаётган бу фитначиларни мусилмонлар оммасига танитиш, улардан эҳтиёт бўлиш ва фитналарига алданиб қолмаслигимиз учун қилинаётган ишлар ҳисобланади. Аммо, қилинаётган ишларнинг салмоқли қисми араб тилида бўлганлиги, юртимиз мусилмонларининг аксарияти араб тилини яхши билмаганимиз учун ҳам бу нодир маълумотлардан фойдаланиш имконига эга бўла олмай турибмиз. Вазият эса борган сари ўзгариб бормоқда. Айни шу кунларга келиб мазкур муаммоларни ёритиб берувчи маълумотларга бўлган муҳтожлик яна ҳам ортган. Қани энди бизни тилимизда ҳам шундай бир китоб бўлса, юртимиз мусилмонларини йўлдан ураётган, бизни пароканда қилиш илинжида бўлган фирқа ва ҳизбларни асл башаралари фош этилса, уларни кирдикорлари очиб ташланса, турли фитна-фасодларга алданиб қолмаслигимиз учун тегишли кўрсатмалар берилса, бу борада бутун дунё мусулмон уламолари тан олган муфтийларимизнинг берган фатволаридан намуналар келтирилса, зора шу нарсалар сабаб бўлиб юртимиз мусилмолари орасида пайдо бўлиб бораётган кўпгина ихтилоф ва фитналар барҳам топса. Аммо, бу масалалар долзарб бўлиши билан бирга жуда эхтиёткорлик ва ўта ҳассослик билан ёндошишни талаб этишини ҳам ёдимиздан чиқармаймиз. Бу масалаларга ҳар кимнинг ҳам ақл-фаросати ва илми етмаслигини ҳам яхши биламиз. Бу каби фитначиларнинг кирдикорларини яхши англаб етиш, уларни Аҳли сунна ва жамоа мусилмонлар оммасидан ажратиб олиш учун Ислом таълимотларини дақиқ жойларигача фаҳмлаш қувватига эга бўлган юқори савиядаги, таъбир жоиз бўлса Сиз каби етук уламоларимиз ёрдамига жуда муҳтожмиз. Фазийлатли Шайх жаноблари! Минг истиҳола билан бу борада ҳам Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Юқорида зикри келган муаммолар ва нима қилсак улардан қутилишимиз мумкинлиги масаласида янги китоблар чоп этиш борасида режаларингиз борми? Кези келганда шу мавзуга мазмундош бўлган яна бир масала ҳақида мурожаат қилишга изн берсангиз.Аҳли сунна ва жамоанинг тўрт мазҳабига эргашувчи мусилмонлар жамоаси баъзи амалий ибодатларда ўзига хос жузий фарқлар билан фарқлансалар ҳам, эътиқод борасида ихтилф қилишмайди. Аммо, Шийа мазҳабига амал қилувчи биродарларимиз борасида бу гапни айта олмаймиз. Бундан ташқари баъзи Зоҳирий, Зайдий ва Абозий мазҳабларига эргашувчи мусилмон биродарларимиз билан ҳам айрим ибодатларда фарқланиб қолган жойларимиз бор. Маълумки, бутун дунё мусилмонлар идоралари ҳамда нуфузли Ислом ташкилотларининг вакиллари ва ҳурматли уламоларимиз томонидан бу каби баъзи фарқланишларни камайтириш, ҳатто, баъзи амалий энг асосийси эътиқодий фарқланишларга барҳам бериш борасида кўпгина ҳайрли ишларни бошлаб юборишган эди. Ҳазрат! Мана шу фарқланишларимизни камайтириш, баъзи пайтларда ноқулайлакларга сабаб бўлаётган масалаларга барҳам бериш борасида қилинаётган ишларда ижобий силжишлар борми?Шийа мазҳабига эргашувчилар билан ўртамиздаги турли ихтилофли муаммолар камайиб қолдими? Бу каби масалаларда ижобий натижаларга эришиб қолармиканмиз? Динимиз таълимотларининг бошқа ишларида бўлгани каби, бу борадаги фикрларингиз ҳам биз учун жуда қадрли ва қимматлидир. Аллоҳ таборака ва таоло Сиз ва оила аҳлларингизга тинчлик, тансиҳатлик, хотиржамлик ва баракотли умр ато этсин. Дини Ислом йўлида қилаётган меҳнатларингиз самарасини бу дунё ва оҳиратда кўпайтириб берсин! Оламдан ўтган барча азизларингзни оҳиратларини обод қилсин! Омийн! Ҳурмат ва эҳтиром ила, Абдурраҳмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккурлар бўлсин! Сиз кўтарган масалаларнинг баъзилари ҳақида ёзилган. Қолганларини ёзишимиз бор гап. Одамларнинг диний билим савиялари ортиши билан фитначиларнинг тасири озайиб бормоқда. Аллоҳ таоло насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлиб, мусулмонлар бирлашиб, душманлар доғда қолишади, иншааллоҳ!

Топ рейтинг www.uz Openstat