Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сахиҳми?

16:13 / 28.02.2020 | Dilshod | 1101

Ассалому алайкум! Интернетда бир ҳадисни ўқиб қолдим. Унда қуйдагича ёзилган. "Ҳазрати Савбондан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Менга дунё ва ундаги нарсалардан кўра шу оят суюклироқдир”, деб юқоридаги оятни ўқидилар. Шунда бир одам: “Эй Аллоҳнинг расули, ширк қилган кимса ҳам (кечирилади)ми?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир муддат жим қолдилар. Сўнг: “Огоҳ бўлинг, ширк келтирган ҳам”, дея уч марта такрорладилар. Лекин бу мағфират, бу афвнинг шарти имон келтириш ва гуноҳларига чин дилдан надомат қилиб, уни такрор этмасликдир." Шу ҳадис сахиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маъноси саҳиҳ. Ширк келтирган одам ҳам иймон келтириб тавба қилса гуноҳи кечирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat