Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу кибрми?

00:00 / 17.01.2012 | eski savollar | 798
Ассалому алайкум кадрли, мухтарам Устоз!АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин ва икки дунёда узи ёрлакасин! Устоз бизнинг атрофимизда хам фосик булганлар жуда хам куп. Уларнинг купчилиги отам катори, акам катори инсонлар. Куп вактларда пичинг гап килиб, намозимизнинг устидан кулишади, узим куп вактда мени гийбат килишаётганларини утидан чикиб колганман. Шариатга мувофик бир иш килсак булди, улар учун биз бир кунлик мавзумиз, то кечгача бизнинг устимиздан магзава агдаришади, уриб улдириб куйгим келадию шариатда рухсат йукда, шариат хукмини айтсангиз кабул килишмайди, баъзиси олимларни тан олишмайди, худди узлари фариштаю муллалар ёмон, менинг нафратим чексиз улар учун. Шунинг учун уларни курганимда хам атайлаб салом бермайман "сенларга салом хам хайф" деб. Баъзида вазият шундай тус оладики улар билан жанжаллашиб урмокчи хам буламан, шу отам катори одам булганлигидан яна чекинаман. Ана шундай вазиятларда ичимдан "сен ким булибсан, сендакаларни эзгилаб, янчиб ташлайман" деб уларни узимдан хакир кураман. Сабаби уларнинг купчиликлари хаттоки кофир хукмига хам кириб колади, мен уларни АЛЛОХ(ж.ж)нинг душманлари деб биламан, негаки куплари хатто калимасини билмайди, арок ичишни мумкин дейди, "янги йил"ни кутма диндан чикасан десам булмаган гап дейди, баъзилари хазил килиб "мен христианман" дейди вахолангки хазил йули билан булса хам бу гапни айтса христиан булади, тугрими? "Беш вакт намозингни бир килиб кечкурун уки" дейди, бунда хам бу гаплари учун кофир булиб колишади тугрими? Яна гунохларига тавба хам килишмайди. "Мен гунох килганим йук" дейишади. Устоз шундай инсонлардан нафратланиб, узимдан паст куришим "КИБР"га кирадими? Аммо менинг бу ичимдан кечган туйгум уларга булган нафратимдан. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яхшиси уларга яқин келманг. Мулоҳазаларингизни барчаси ўринли.

Топ рейтинг www.uz Openstat