Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Компютер дастурлари

19:57 / 27.02.2020 | Doston Fayzullayev | 2459

Ассалому алайкум! Маълумки ҳозирги кунда компютер дастурларини билиш ҳар бир инженер учун зарур. Лекин ҳозир бу дастурлар анча қиммат туради. Мисол учун оддий компютер ишлатиш учун ишлатиладиган Windows дастури ҳам маълум бир сумма туради. Autocad дастури 21.000.000 йилига, 3DMAX 24.000.000 йилига яна ваҳоказо. Кўчирма нусхаларни ишлатиш ҳалол бўлмаслигини ўқидик. Лекин ҳозир мени бу дастурларни сотиб олиш имконим йўқ. Менга қандай маслаҳат бера оласизлар? Ҳозир деярли барча корхоналарда кўчирма нусха ишлатилади. Биз дастурларни иш давомида ишлатсак даромадимизга ҳаром аралашадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша пулга сотиб олганлардан ўзлари нусха кўчириб беришса ишлатаверинг. Чунки кимдир ўзи шахсий мулки қилиб сотиб олганидан кейин уни хоҳлагандек қилиб тасарруф қилиши мумкин. Фақат тижорат қилиб сотмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat