Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тўй маросими ва уй анжомлари эрнинг зиммасида...

00:00 / 20.01.2012 | eski savollar | 3526
Ассаламу алайкум хурматли Устоз! Шу кунларда баъзи мени ва оила аъзоларимни қийин аҳволга солаётган масалаларда Сизни ёрдамингизга ўта муҳтожман. Аллоҳдан умид қиламанки, бермоқчи бўлган саволларимга Сизнинг жавобларингиз бизни оиламиз бу қийин вазиятдан чиқиши учун айни муддао бўлади. Берилажак саволим матни узун бўлганлиги сабабли Сиздан олдиндан узур сўрайман ва маълол олмайсиз деган умиддаман. Сизни вазият билан таништиришга ижозат бергайсиз: Иншааллоҳ шу йилнинг баҳорида тўй қилишни нийят қилдик. Бунинг учун кузда Онажоним топган қиз билан унаштирув маросими бўлди. Сўнгра тўй маросими, унинг тартиби ва албатта сарпо, уй анжомлари ҳақида маслаҳатлар бошланди. Мен бу ишларни бошлашдан аввал шариатимиз кўрсатмаларини ўрганишга ва шундан сўнг иш қилишга киришдим. Бунинг учун Ҳадис ва Ҳаётнинг “Никоҳ” китобини ва “Баҳтиёр оила”ни ўқишни бошладим. Ўрганганларим асосида тўйни ўтқазиш лозимлигини Ота-Онамга маълум қилганимда улар бу нарсаларни ҳаммасини ҳам тўғри қабул қила олишмади. Мен эса моддий аҳволим бу каби ҳаражатларни кўтаришини, энг асосийси - шариатга ҳилоф қилиш нийятим йўқлигини ва бу масалада ўз фикримни ўзгартирмаслигимни таъкидладим. Ота-Онамга нисбатан Аллоҳ қодир қилганича ҳусни муомалада бўлишга ҳаракат қиламан, бу нарсаларни қўлдан келганича чиройли тушунтришга ҳаракат қиляпман. Бу ишим қисман ўз самарасини берди Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Мен Ота-Онамга, биз эркакларга эрталап амру-маъруф қилиб дастурхон ёзишимизни, кейин эса (пешин билан аср орасида) аёлларга никоҳ оқшомини қилишимизни тушунтирдим. Улар бунга рози бўлишди. Кейин гап уй анжомлари, мебел, парда, гиламлар ҳақида кетганида, мен бу нарсалар киёв тарафнинг зиммасида эканлигини тушунтирдим. Масала шу ерга етканида вазият жуда мураккаблашиб кетти. Улар “бизнинг” одатларимизга кўра бу нарсаларни келин тараф қилаётганини ва менинг тўйимда ҳам ҳудди шундай бўлиши кераклигини таъкидлай боҳлашди. Орага ҳар ҳил, бу нарсалардан илмсиз бўлган одамлар туша бошлашди. Ҳар тарафдан тазиқларга учрай бошладим. Унаштирув маъросимидан икки кун олдин Онажоним билан бу масладаги суҳбатимиз шу даражага етдики, ҳатто улар “патаҳангга бормаймиз, фалончи ҳам, фистончи ҳам бормаймиз, дейишяпти сени бу гапларингни деб. Сен бизни бу гапларинг билан шарманда қиляпсан! Қиз томонни хурмат қилмаяпсан!”, деган маъноларни айтдилар. Шу куни мен бир олим кишининг ҳузурларига бориб, улардан маслаҳат сўрадим. Ва У кишинг маслаҳатлари асосида сунъий равшда вазиятни юмшатган бўлдим. Гўёки, мен Ота-Онамларнинг гапларига киргандай бўлиб ўзимни тутдим. Олим кишининг маслаҳатларига кўра, тўй кунигача ҳали етарлича вақт бор, шу 4-5 ой мобайнида вазиятни шундай ўзгартиришга ҳаракат қилсиҳ мумкунки, натижада Аллоҳ буюрганидай тўй қилишга эришиш мумкин бўлди, деб Ўзига таваккал қилдик. Унаштирув маъросими арфасида қизнинг Оналари мени ва Онажонимни уйларига таклиф қилишди. Биз ижобат қилдик. Қизнинг Оталари чэт элда бўлганлари сабабли баъзи гапларни Оналари билан гаплашишга тўгри келди. Шу суҳбатимиз оҳирида қизнинг Оналари менга: “учрашувда қизимизга “мебелни ўзим сотиб оламан”, дебсиз. Бу ишиз тўғри, аммо биз мебелни аллақачон олиб қўйганмиз. Бу масалада сиз ҳақсиз, лекин мени ҳам тушунинг, мебелни биз қилмасак бўлмайди”, дедилар. Орадан бир неча кун ўтиб қизнинг Оналари ва Опалари бизникига меҳмонга келишди. Балсам бу меҳмондорчиликнинг сабаби “уй кўрар” маросими экан. Шу куни улар бизни уйимизнинг ўлчамларини билиб кетишибди. Бунга эса бизнинг уйимиздаги аёллар шароит яратиб беришганигини эшитиб аҳлимдаги аёлларни койидим. Орада қаттиқ ибораларни ҳам ишлатишга мажбур бўлдим. Чунки ҳар қанча ташвиқот қилмай, самарасиз бўлиб кетаяпти. Ўқиган-билганларимни келин бўлмиш қизга айтганимда улар мен билан 100% ҳам фикир эканлигини, лекин Оналарига бу нарсани тушунтиришда заиф эканликларини айтдилар. Ҳозир улар сафарда. Аллоҳ изн берса март ойида Тошкентга келишади. Ҳуллас калом вазият ҳали ҳам шундай, Ота-Оналаримиз билан маънавий курашдамиз… Қўшимча қилиб шуни айтишим мумкунки, иккаламизнинг Ота-Оналаримиз ҳам 5 вақт намоз ўқишади, Рамазон ва нафл рўзалар тутишади, қурбонлик сўйишади… Хурматли Устоз, Сиздан илтимос, бу вазиятда мен ва келин бўлмиш қиз нима қилишимизни маслаҳат берасиз? Ота-Оналаримизни, биз каби мушкул аҳволда қийналаётган биродарларимизни ва албатта бизни ҳаққимизга дуо қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-оналарингиз сиз иккингиз билган нарсаларни билишмайди. Уларнинг билгани урфдаги ишлар. Шу билан бирга инсондаги тушунчани ўзгартиш қийин бўлади. Бир икки гап билан ўзгариб қолмайди. Ҳаммаси аста-секин бўлади. Сизлар ҳозирга эришган нарсалар ҳам анчагина. Шунинг учун ҳаммасини бирданига амалга ошириб бўлмаслигини ҳам билинглар. Гуноҳ бўлмаган нарсаларни қабул қилсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat