Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарқи нима?

18:12 / 28.02.2020 | Nur Muhammad | 1424

Ассалому алайкум! Рух, нафс, қалб булар битта нарсами ёки бошқа-бошқами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон сув, ҳаво, олов ва тупроқдан таркиб топган. Унга руҳни бириктирилган. Тўрттала унсурни озуқаси ердан, инсонда сув камаймаслиги учун сув ичади. Тупроқ камаймаслиги учун тупроқдан униб ўсган нарсаларни ейди. Ҳаводан маҳрум бўлмаслиги учун нафас олади. Ҳароратни сақлаш учун ҳаракат қилади. Хуллас ҳаммаси оз вақтида ўз озуқасини олиб туриши шарт. Руҳ эса самовий унсур ҳисобланиб, унинг озуқаси ҳам самодан келган нарсалар бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам руҳнинг озуқасини Аллоҳнинг зикри, тиловати Қуръон ҳамда доимий равишда Аллоҳга боғланиб туришда эканлигини таълимини берганлар. Беш унсурдан қайси бири оч қолса фарёд қилади, касал бўлади, заифлашади ва ўз вазифасини бажаролмай қолади. Сув ичмаган таомланмаган кишини силаси қуриши, қувватсизланиб ҳеч нарсага яроқсиз бўлиб қолишини кўзимиз билан кўрамиз. Руҳ ҳам оч қолса фарёд қилади, ўз вазифасини бажаролмайди. Руҳ бадандан ажрамас экан ўлолмайди, қутилолмайди. Силаси қуриб инсонга илашиб юраверади. Ҳозирда одамлар мусиқани руҳнинг озуқаси деб ҳамма ёққа жар солишмоқда. Мусиқа руҳнинг асло озуқаси бўлолмайди. Аксинча у асл ҳолатини бузиб хушидан кетказувчи наркотик вазифасини бажариши мумкин. Худди сигарет ва нос каби вақтинчалик алдовчи нарса холос. Охир оқибат руҳни ҳам ҳароб қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat