Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамоз билан турмуш қуриш

00:00 / 21.01.2012 | eski savollar | 930
Ассалом алейкум Ҳурматли СҲайҳ ҳазратлари!Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!аввало вақтизни олганим учун узур сурайман,бир танишимнинг илтимоси билан сиздан маслаҳат олмоқчи эдик.Танишим 1-2йил олдин бир йигит билан гаплашиб юришган,(вазиятни тушунтириш мақсадида ёзяпман уят буласа ҳам узур сурайман)узларини тиёлмасдан яқинлик ҳам қилишган,лекин қиз иффатини сақлаб қолган,шу кунгача бир бир гаплашиб куришиб туришган,қиз яқинда АЛЛОҲни ёрдами билан ҳидоят топиб намозларини ҳолис Аллоҳ учун уқиб,ҳижобга кириб,илм олмоқда,у йигит билан ҳам алоқани узган эди,лекин яқинда у бола тел қилиб агар румолингни ечсанг уйланаман,майли ҳеч бумаса орқадан қип урайсан деб шарт қуяётган экан,у бола намоз уқимиди,диний илми ҳам камроқ,дугонам иккиланиб,нима қилишини билмаяпти,уртада булиб утган ишлардан афсусда виждони қийналяпти,шу нарсалар юзасидан у болага розилик билдирса буладими ёки АЛЛОҲга тавба қилиб сабр қилгани маъқулми?Устоз нима маслаҳат берас?Аллоҳ барчамиздан рози булсин!Амийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қиз иффатини сақлаб қолган деганингиз тўлақонли жинсий алоқа бўлмаган деган маънода, яъни, қизи ҳали ҳам қизлигича турибди деган маънода бўлса, тавба қилиб, сабр қилсин. Бўлган ҳодисани ҳеч кимга айтмасин. Сиз ҳам айтманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat