Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол..

00:00 / 23.01.2012 | eski savollar | 410
Мухтарама опаМенинг аёлимдан, деярли хар доим эр-хотинликдан сўнг, ғусл қилиб чиқгач бир қанча муддат ўтиб саргиш сув келиб колаяпти экан ва яна қайтадан ғусл қилмоқда.Шу холатда қандай йўл тутмоқлик керак қайта ғусл қилиш керакми..?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

мен ҳам жавобни батафсил ёзмоқчи эдим. эркак киши тамонидан сўралгани учун ҳижолат бўлиб жавобни қисқа қилган эдим. лекин бу муҳим савол. мен ҳеч нарсани ҳис қилмасалар деганим, гоҳида алоқа пайтда чиққан "нарса" эркакники бўлсин, аёлники бўлсин, ўша ерда туриб қолади. ғуслдан кейин ҳам оқиб келиши мумкин. бўлган иш учун ғусл қилиб бўлинди. ичида турган нарса ва у учун ғусл қилиб бўлиган нарсага яна қайта ғусл қилинмайди. агар ғуслдан кейин ўша нарса келганида, алоқа пайтидаги ҳис билан келса, унда шубҳасиз, яна ғусл вожиб бўлади. мана, китоблар ўқир экансиз, эътибор беринг, ғуслни вожиб қиладиган нарсаларда доимо манийнинг чиқиши ҳақида гапирилганда ҳис билан чиқиши шарт қилинади, йиқилган, оғир нарса кўтарилганда чиққани ғуслни вожиб қилмайди. сиз иқтибос келтирган нарсада шуни айтмаган. нега эркакники бўлса, ғусл қилмайдию аёлники бўлса, ғусл қилади? улар бир вақтда чиққан ва чиққани учун ғусл қилиб бўлган.Аллоҳ тавбаларимизни қабул қилсин ва бизларни ҳақиқий покланувчилардан қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat