Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустаҳаб қилиш

09:17 / 03 март | Bekturdi | 486

Ассалому алайкум! Мен узр соҳибиман. Сийдик қаналимдан махсус сийдик чиқариш шланки қўйилган. Шу шланк орқали сияман. Ел доимий келиб туради мен ел тутолмайман. Мен ҳар бир таҳоратни мустаҳаб билан бошлайманми? Мен бавл қилмасамда шланк ва мени ситдик қаналим орасидан сийдикка охшаш суюқлик чиқади (баъзан кўп баъзан кам). 3 йилча бўлди танамда шланк бор авваллари сийдикни назорат қилолмас эдим, ҳозир шланкни очиб илиб назорат қиламан 

2). Мен ҳозирги кунда сийдик сабабидан ҳам узр соҳибиманми? 

3). Мустаҳаб қилмасдан докани 4 қават қилиб олиб уни шланк(катетор) ва сийдик қаналига кирган жойини ўраб юрсам ва шундан сийдик ташқарига чиқмаса(4 қават докадан) мен мустаҳабсиз таҳорат қилсам боладими? 

4). Намозда шланк орқали чиқаётган сийдик сийдиқ йиғгичга тўкилаётган ҳолда намоз ўқисам бўладими? Сийдик йиғгич маҳсус пакет бўлиб унга сийдик давомий равишда бориб туради ёки сийдик йиғгични олиб шланкни бекитиб ўқимасам бўлмайдими(сийдик йиғгични олиб қўйиш имкони бор). 

5). Агар сийдик йиғгич билан намоз ўқиш мумкун бўлса уни ҳам таҳоратда юваманми? Яъни уни сийдик тўкиладиган тешикини? 

6). Кийимларим жуда кўп ҳолларда сийдик бўлади. Базан шланк бўлишига қарамай сийдикни назорат қилолмайман. Кўпинча сийдик теккан кийимда бўламан (иложи борича намозда кийимимга этиборни қаратаман) қабр азобига дучор бўлмасайдим деб қўрқаман. Ҳар куни бир неча маротаба кийимим сийдик бўлади. Труси ичига пакет қўйиш ёки политилен пакетни фаржимни ва шланкни устига кийгизган ҳолда қўйсам қандайдир оғриқ юзага келябди. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин олдиндан раҳмат. Бундай гапларни айтганим учун узр беодоблик бўлса айбга буюрманг, кимдан сўрашни билмадим, тушунтра олмаган бўлсам узр. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз соҳиби узр ҳисобланасиз. 

3). Мустаҳабсиз таҳорат қилаверасиз. 

4). Бўлади. 

5). Шарт эмас. Бу сўраш уяладиган масала эмас. касаллигингизни янада ривожланадиган ишлардан сақланинг. Аллоҳ тоқатингиздан ташқари ишга буюрмайди. Биз сизга Аллоҳ шифо бериши сўраймиз ва шу савол жавобни ўқиганларнинг барчасидан сизни ҳаққингизга шифо сўрашини сўраб қоламиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat