Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

туш таьбири хакида

00:00 / 23.01.2012 | eski savollar | 2202
Ассалому алейкум Хазрат! Бир биродарим , туш масаласидаги Хадис ва Хайет китобини окиб чикиб -ози корган туши хакида –сиздан сораб беришимни илтимос килган еди, илтимос масалага ойдинлик киритиб, колингиздан келганича уни таьбир килиб берсангиз. «Ассалому алейкум устоз Шайх хазратлари!Бундан чамаси 17-18 кун олдин яъни 2012 йил 02 январь куни бир туш курган эдим, илтимос шуни таъбирини айтиб беринг. Узим хакимда кискача маълумот берсам : менинг ешим 22да хали уйланмаган йигитман. Болалигимдан хозирги пайтгача шариат буйурган амалларни кулимдан келганча бажаришга харакат киламан. Хозирда тайинли ишим йук шу сабабли бекорчиман.Шу кунларда уйланиш ниятида ибодатдаги муслима кизларни суриштириб юрибман. Тушим куйидагича: Кундуз куни эмиш ховлимизга чикиб осмонга карасам, шунда кузим бир нечта саргиш кизил рангдаги Лочинларга тушди. Улар жуда пастлаб учишар эди, мен янада аникрок куриш максадида ховлимизнинг пасидаги сойга тушиб кузата бошладим, лочинлар жануб тарафдан бирин-кетин жуда куп булиб учиб келишарди. Улар мен турган сойнинг устига келиб хавода айланишиб бир тÿп булишди ва менинг уйим томон учиб бориб уйимизнинг устига Хумо куш шаклида шундай тизилишдики натижада уйимизга 10-15 баравар катталикдаги жуда хам чиройли куш осмонда хосил булди. Лочинлардан ташкил топган Хумо кушининг боши Гарб томонга караб канот езиб турар эди, яъни уйимизга паралел холда. Мен уша дамда лочинларнинг уйимиз устида бундай тузилишини хеч хам кутмаган эдим. Шу сабаб жуда хайратда колдим. Кишлогимиздаги одамлар хам кучаларга чикиб Лочинлар хосил килган Хумо кушини томоша килишарди. Уларнинг менга жуда хавас килиб туришар еди.Шу пайт уйгониб кетдим, тушумдаги Лочинлар тузилиб хосил килган Хумо куши озимизнинг давлат гербдаги Хумо кушига ухшар эди. Тушимни эрталабга якин ва жуда аник курдим. » Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва боракатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен туш таъбир қилмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat