Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср ва Хуфтоннинг фарзидан олдинги суннат намозлари.

00:00 / 25.01.2012 | eski savollar | 639
Ассалому алайкум хурматли Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) сизга икки дунёда авф ва офият берсин. Омийн! Устоз бир куни бизнинг олдимизга иккита намозхон турк келиб, "сизлар кайси мазхабдансизлар" деб суради, биз уларга "ханафиймиз" дедик, улар "биз хам ханафиймиз, лекин сизлар ханафий булсаларинг нега Аср ва Хуфтон намозларининг фарзидан олдинги 4 ракат суннатини укимайсизлар" деди, биз уларга "бизда бу намозни укиш одат килинмаган ва мустахаб деб белгиланган" дедик, улар эса "сиз хам ханафий, биз хам ханафий мазхабидамиз, лекин Туркияда бу намозни хамма суннат деб укишади, бу намозни сизлар хам укишларинг керак" деди. Устоз бизнинг бу масалада илмимиз булмаганидан уларга бу масалани тушунтира олмадик. Шунинг учун сизга савол билан мурожаат килган эдик. Устоз бу намозларнинг бизларда укилмаслигининг сабаби нима ва бизнинг шу намозларни укишимиз зарурми? Яна биз уларга кандай жавоб кайтарайлик? Бу саволларни беришимнинг яна бир сабаби улар бизга "сизлар бу намозларни укимас экансиз, унда сизларда заифлик бор, суннатни тарк килиб булмайди" мазмунида гап айтишди. Шунга уларга, нима учун бизда бу намозларнинг укилмаслигини сиздан сураб тушунтириб бермокчи эдик. Устоз ноурин савол берган булсам минг бор узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур намозларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ўқийдиган суннат намозларга ўхшаб доимий равишда ўқимаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat