Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги бош имомнинг айтгани

11:04 / 07.03.2020 | Nozima | 2058

Ассалому алайкум! Мен янги келинлик вақтим, турмуш ўртоғим маст ҳолда келдилар, жанжални сабаби йўқ эди. Ниманидур баҳона қилдиларда мен билан жанжал кўтардилар. Гапни орасида талоқ қилдим дедилар. Ўша пайт буни ёмон сўзлигини билардим лекин, бу ҳақда ҳеч қандай тушунчам йўқ эди. Қайта никоҳ ўқитиш эса ҳеч кимни ҳаёлига келмаган экан. Қайнонам ҳам бор эдилар ўша пайт. Ўша пайт ҳомиладор эдим. Орадан 3 йил ўтди, мен аҳмоқ яшаб юраверибман. Бу ҳақида кўп китобларни ўқидим, турмуш ўртоғимга ҳам тушунтиришга ҳаракат қилдим. Ҳозир у киши узоқ сафардалар. Талоқ сўзини ўйинчоқдек ишлатадилар. Яқинда ҳам арзимаган нарсани устидан тортишиб қолдик, уч талоқсан деб телефонда айтиб юбордилар. Ўтган умримни ўйлайвериб касал бўлиб қолдим. Яқинда бир танишим билан масжиддаги бош имомга учрашиб бор гапни айтдим. Улар айтдиларки, сиз янги келинлик вақтиз, талоқдан кейин никоҳ ўқилмаган экан, яъни биринчи талоқда эризга бегона бўгансиз, яқинда айтган уч талоқ эса бегонага айтилган талоқ. Тушмаган дедилар. Эриз келгач никоҳ ўқиттиринглар дедилар. Агар биринчи талоқдан кейин никоҳ бўлганда, ҳозир яшаманг дердим дедилар. Буни яна бир марта сизлардан ҳам сўрашни истадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У домла талоқ сўзидан ражъий ёки боин талоқ тушишини ажрата олмас экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat