Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром

00:00 / 25.01.2012 | eski savollar | 341
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузини о'қишим жараёнида менда бир савол савол пайдо бо'лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузи, 2-фасл, “Улардан оълдирилиши манъ қилингани ва оълдирилиши амр қилингани”, 135-бетда “Ҳозиқ табибнинг тавсияси ила даво учун бақа ва коършапалакни истеъмол қилишга ижозат бор.” – дейилган. Бу барча ҳаром ҳайвонларга ҳам тегишли ҳукмми ? Яниъ уларни ҳам ҳозиқ табибнинг тавсияси ила даво учун истеъмол қилишга ижозат борми ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳалолдан даво топилмаса, ҳозиқ табибларнинг гапига биноан ҳаром ила даволанса жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat