Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасодифан одам ўдириш

10:07 / 07.03.2020 | shavkat | 1870

Ассалому алайкум! Қасдан одам ўлдириш катта гунох дийшади. Хадислардан агар кимки қасдан одам ўлдирса охирида бир умр дўзохга қолади дейшади. Агар бирон киши бехосдан одам ўлдирса уни гунохи қандай бўлади? Масалан бирор кишини мошинада бехосдан уриб юборса ва у одам вафот қилса, урган одамни гуноҳи. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: 

 وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَن يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلاَّ خَطَئًا وَمَن قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَئًا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُّسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلاَّ أَن يَصَّدَّقُواْ فَإِن كَانَ مِن قَوْمٍ عَدُوٍّ لَّكُمْ وَهُوَ مْؤْمِنٌ فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ وَإِن كَانَ مِن قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِّيثَاقٌ فَدِيَةٌ مُّسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ وَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةً فَمَن لَّمْ يَجِدْ فَصِيَامُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ تَوْبَةً مِّنَ اللّهِ وَكَانَ اللّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا۝ 

92. Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Фақат янглишиб (ўлдирса мустасно). Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун, агар улар садақа қилмасалар, вожибдир. Агар у сизга душман қавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, бир мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Агар у сиз билан орасида аҳду паймон бор қавмдан бўлса, аҳлига тақдим этиладиган хун ва бир мўмин қулни озод қилиш вожибдир. Ким топа олмаса, унга кетма-кет икки ой рўза тутиш вожибдир. Бу Аллоҳ тавбани қабул қилиши учундир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
Мўмин инсон ўзининг мўмин биродарига нисбатан доимо яхши муносабатда бўлиши лозим. Бу унинг мўминлик вазифаси. Шунинг учун ҳам ушбу оятда:
«Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас», – деб, бу ҳол, яъни мўминнинг мўмин томонидан ўлдирилиши эҳтимолдан узоқ ҳисобланмоқда. Лекин бандачилик туфайли хато содир бўлиб, беихтиёр шундай кўнгилсиз ҳодиса юзага келиши мумкин. Уламолар янглишиб, билмасдан ўлдиришни бир неча хилга бўлганлар. Бирор ҳайвон ёки қушни овлаш ниятида отилган ўқ бехосдан мўминга тегиб, уни ўлдириши. Кофирларнинг ичида, уларнинг кийимида юрган мўминни билмай ўлдириб қўйиш кабилар. Оятда мўмин мўминни билмай ўлдиришининг уч хил сурати ва уларнинг жазоси тилга олинган:
1. Мусулмон жамиятида яшаб турган мўминни бошқа бир мўмин билмасдан ўлдириб қўйиши. Бу ҳолда қотил бир мўмин қулни озод қилади. Модомики, у мўминлар жамиятидан бир тирик жоннинг камайишига сабаб бўлдими, бунинг жазосига бошқа бир мўминни тўлақонли ҳурликка чиқарсин. Бунга қўшимча равишда ўлдирилган шахснинг аҳлига унинг хунини берсин. Бу уларнинг дард-аламини енгиллатади, ўлган шахс келтириши мумкин бўлган моддий фойдаларнинг эвази бўлади.
Имом Аҳмад ва бошқа муҳаддислар қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билмасдан ўлдирилган одамнинг хунига йигирмата бинти махоз, йигирмата бану махоз, йигирмата бинти лабун, йигирмата жазаъа, йигирмата ҳиққа туялар беришга ҳукм чиқардилар».
Бинти махоз – бир ёшдан ошган урғочи туя;
Бани махоз – бир ёшдан ошган эркак туя.
Бинти лабун – икки ёшдан ошган урғочи туя;
Жазаъа – тўрт ёшдан ошган урғочи туя;
Ҳиққа – уч ёшдан ошган урғочи туя.
Хунни қотилнинг ота тараф қариндошлари тўлайдилар.
Агар ўлдирилган шахснинг қариндошлари кечириб юборсалар, ўзларининг иши. Бу яхшилик ҳисобланади ва марғуб бир ишдир.
«Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун, агар улар садақа қилмасалар, вожибдир».
2. Ўлдирилган шахс ўзи душман қавмидан бўлса-ю, лекин мўмин бўлса, бу ҳолда қотилга бир мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлади. Биринчи суратда айтилганидек, бир мўмин жоннинг камайишига сабаб бўлгани учун Ислом жамиятига янги тўлақонли мўминни қўшиши зарур. Бироқ бу ҳолатда хун бериш вожиб бўлмайди. Чунки агар хун тўланадиган бўлса, душман қавмга берилади. Улар эса бу молни мусулмоннинг зиддига ишлатадилар.
«Агар у сизга душман қавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, бир мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур».
3. Ўлдирилган шахснинг ўзи мўмин, қавми эса мўмин эмас, аммо уларнинг мусулмонлар билан тузилган тинчлик аҳдномалари бор. Бу ҳолда қотилга бир мўмин қулни озод қилиш ва марҳумнинг аҳлига хун тўлаш вожиб бўлади. Иккинчи суратдагидан фарқ шундаки, марҳумнинг аҳли мусулмонлар билан тинчлик аҳдномаси тузган. Бунда мусулмонларга қарши уруш хавфи бўлмайди, шунинг учун уларга марҳумнинг хуни берилаверади.
«Агар у сиз билан орасида аҳду паймон бор қавмдан бўлса, аҳлига тақдим этиладиган хун ва бир мўмин қулни озод қилиш вожибдир».
Баъзи ҳолларда қотил қул озод қилишга имкон топа олмаслиги мумкин. Бу ҳолда унга бошқа жазо белгиланади. У узлуксиз икки ой рўза тутади. Фақат беморлик, ҳайз кўриш ёки нифос сабабидан рўза орасини узса бўлади. Бошқа ҳолда бирон кун тутмаса, яна янгидан икки ой рўза тутишни бошлайди.
«Ким топа олмаса, унга кетма-кет икки ой рўза тутиш вожибдир. Бу Аллоҳ тавбани қабул қилиши учундир. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир».
Мазкур жазоларнинг ҳаммаси мўмин одамни хато қилиб, билмасдан ўлдириб қўйган шахс учун белгилангандир. Энди эса «Мўмин одамдан содир бўлиши тасаввурга сиғмайдиган, иймонга зид ҳисобланган иш бўлиб қолса, яъни бир мўмин иккинчи мўминни қасддан ўлдирса, нима қилинади?» деган саволга жавоб келади:

 وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا۝ 

93. Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat