Ассалому алайкум! Ман намоз ўқийдиган аёлман. Яқинликдан сўнг бошдан оёқ чўмилиши шартми? Яъни сочларини ҳар сафар ювиши шартми ёки бошка иложи борми? Намоз ўқимоқчи эдим, аммо хўжайиним кеч ишдан келадилар, қайнота қайнонам билан квартирада яшайман. Кеч бўлганда чўмилишда уяламан. Шунга қандай йўл тутишни билмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳни буйруғини бажармасликдан уялинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилдилар, Фотима онамиз парда билан тўсиб турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг қизларидан ҳам кўра ким ҳаёли бўлиши мумкин? Бўлиши мумкин эмас. Улар қилган иш беҳаёлик эмаслиги учун ҳам шундай қилганлар. Биз эса ҳозирда тиззасидан тепасигача очволиб кўксига қўлини қўйиб кўча супуришни ҳаё деб ўйлаяпмиз. Аслида бу ўта кулгили ҳолат эмасми. Сизнинг ҳам ғусл қилиб намоз ўқишдан ҳаё қилишингиз Аллоҳни амрини тарк қилишдан ҳаё қилмаслигингиз юқоридаги ҳолатга ўхшаб қолмайдими? Одам алайҳиссалом нафсининг куйига кириб хато қилиб қўйдилар дейилган ва бу кечирилган. Шайтон эса сажда қил деган буйруққа итоат қилмасдан осий бўлди ва абадий дўзахи бўлди. Хато қилишдан кўра ҳам буйруқларни адо қилмаслик ўта оғир гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ қалбингизга намоз ўқишни солибди. Асло кечиктирманг. Буюк оналаримиздан бўлиб, буюк фарзандларни тарбиялайдиган аёл бўлинг. Чўри бўлиб, чўриларни тарбиялайдиган аёл бўлманг. Валлоҳу аълам!