Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўйишга оид

00:00 / 27.01.2012 | eski savollar | 467
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузини о'қишим жараёнида менда бир савол пайдо бо'лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузи, 3-фасл, “Бисмиллоҳ айтиб ва яхшилаб соъйиш”, 180-бетда “Соъйиш пайтида Аллоҳ таолонинг исмидан бошқа исмни айтиб боълмайди. Ҳатто, “Бисмиллаҳи, Аллоҳу Акбар, бу Фалончидан қурбонлик”, дейиш ҳам макруҳдир. Аташ учун бирор нарса айтмоқчи боълса, ҳайвонни ётқизишдан ёки “Бисмиллаҳи” ни айтишдан олдин айтса мумкин.” – дейилган. "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузи, 4-фасл, “Қурбонлик ҳақида”, 210-бетда:“2225. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир боълдим. У зот ҳутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қоъчқор келтирилди. Бас, У зот уни оъз қоъллари билан соъйдилар ва: “Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар. Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан”, дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.” Ушбу иккала иқтибосни қандоқ тушунмоқ даркор ? Яни улар бир-бирига ҳилоф эмасми ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хилоф эмас. Биринчи гап омманинг билимсизлиги туфайли нотўғри тасарруф қилиб қўйишини олдини олиш учун бизга ўхшаган диёрлар уламоларининг эҳтиёт чораси.

Топ рейтинг www.uz Openstat